“Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади
  • 22 Ноябрь 2017

“Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади

2017 йилнинг 22 — 25 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида “Ўзқурилишматериаллари” АЖ Кореянинг бир қатор етакчи корхоналари билан ҳамкорликда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича умумий лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 400 (416.2) млн. АҚШ доллари қийматга эга 7 та битим имзоланиши кутилмоқда.

Жумладан, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва "Evergreen Holdings" ўртасида Қорақалпоғистон Республикасида цемент ишлаб чиқариш заводи қурилишини биринчи босқичини амалга ошириш бўйича қиймати 60 млн. АҚШ доллари (лойиҳанинг умумий қиймати 300 млн. АҚШ доллари.)га тенг келишув имзоланди. 

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ  ва "SY PANEL GROUP" компаниялари ўртасида эса бошланғич панеллар ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 50 млн. АҚШ долларига тенг келишувга эришилди.

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ  ва "HAEAHN" компанияси ўртасида аҳоли турар жойларини қуриш буйича қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу лойиҳанинг қиймати 50 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва "Evergreen Holdings" компаниялари ўртасида Навоий, Самарқанд ва Наманган вилоятларида табиий тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш бўйича эришилган келишувнинг дастлабки босқичида 10 млн. АҚШ доллари сармоя киритилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 120 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва "NURICHEM" компаниялари ўртасида қурилиш учун мўлжалланган герметик маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қиймати 2,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган келишувга эришилди. 

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ  ва "OJOO Tech" компанияси ўртасида МДФ ва ДСП панеллар ишлаб чиқариш борасида эришилган келишувнинг қиймати 1,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 4,0 млн. АҚШ долларига тенг. 

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва "KICT" (Корея фуқаролик қурилиши ва қурилиш технологиялари институти) ўртасида қурилиш метериалларини тадқиқ этиш ва ривожлантириш бўйича Ўзбек-Корейс марказини ташкил этишга ҳам келишиб олинган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Корея Республикаси 150 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn