Тадбиркорлар учун Бизнес маркази
  • 21 Ноябрь 2017

Тадбиркорлар учун Бизнес маркази

 

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Бизнес маркази фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда таъкидланганидек, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида вилоятда тадбиркорлик субъектлари сони 13 мингтага етди. 

Банкнинг 12 миллиард сўмлик молиявий кўмаги ҳисобига бунёд этилган беш қаватли мажмуадан молия муассасаси филиали, тадбиркорларга мўлжалланган мулоқот хоналари, 140 ўринли анжуманлар зали, ўқув зали ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрин олган.

Бу ерда тадбиркорларнинг ўзаро тажриба алмашишига қулайлик яратиш мақсадида ўқув-семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари, ёш ишбилармонлар учун маҳорат дарслари ўтказиш кўзда тутилган.

Бизнес марказининг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими И. Собиров иштирок этди. 

Одилбек ОДАМБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn