Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади
  • 20 Ноябрь 2017

Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади

Австриянинг етакчи банки кичик тадбиркорлик субъектларига ҳамда ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратади. Бу “Трастбанк” ХАБ ва Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ўртасидаги Ўзаро ҳамкорлик меморандумида кўзда тутилган.

Мазкур меморандум кичик тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар ажратиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш ҳамда ёшлар тадбиркорлиги ривожланишини янада рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишни кўзда тутади.

“Трастбанк” бошқаруви раиси Сардор Нормуҳамедовнинг айтишича, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш, хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг жадал ривожланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва банк томонидан янги имкониятларни кенгайтиришга катта эътибор қаратилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn