Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади
Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Bus & Coach Buyer
  • 16 Ноябрь 2017

Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади

“Ўзавтосаноат” АК Самарқандда Германиянинг “MAN Truck & Bus AG” корхонаси билан ҳамкорликда шаҳарлараро қатновга мўлжалланган “MAN Lion's Coach” русумидаги автобусларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Бу борадаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва “MAN Truck & Bus AG” ўртасида имзоланган.

Келишувга кўра, қўшма лойиҳа 2018 — 2020 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

“MAN Lion's Coach” — юқори сифатли, замонавий хавфсизлик стандартларига мос келадиган туристик автобуслар ҳисобланади. 

Манбада қайд этилишича, ушбу шартнома ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва йўловчи ташиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

Маълумот учун: ҳозирга қадар “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси шаҳарлар ичида йўловчи ташишга ихисослашган “MAN A22 CNG” автобусларини ишлаб чиқариш лойиҳасини муваффақиятли амалга оширди. 

“JV MAN Auto-Uzbekistan” Марказий Осиёда “MAN” русумидаги юк ва йўловчи ташишга ихтисослашган автомобиллар ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади. Қўшма корхонада ҳозир автобуслар, юк, бетон қорувчи, сув ташишга ихтисослашган машиналар каби 50 турдаги махсус техникалари ишлаб чиқарилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn