Агрологистика маркази бунёд этилмоқда
  • 14 Ноябрь 2017

Агрологистика маркази бунёд этилмоқда

Поп шаҳрида “Namangan agro logistic” масъулияти чекланган жамиятининг логистика маркази қурилиши бошланди. 

— Лойиҳа йилига 3 минг тонна маҳсулотни сақлаш ва 7 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш ишлашга мўлжалланган, — дейди МЧЖ раҳбари Яҳёхон Ҳамдамов. — Дастлабки босқичда соатига 2 тонна гилос ҳамда  6 тонна олмани саралаш ва қадоқлаш қувватига эга технологияларни ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бу юмуш келгуси йилнинг баҳорида  ниҳоясига етказилади.

Айни жараёнда уч минг тонна  сиғимга эга совиткичли омборлар  ҳам бунёд қилинади. Кейинги босқичда эса Жанубий Корея усулида иссиқхона қуриш ва 3 гектар майдонда малиназор яратиш кўзда тутилган.  Италия технологиясига асосланган қайта ишлаш цехида эса бир кеча-кундузда 7 тонна шарбат концентрати тайёрланади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn