Сифати юқори, нархи арзон
  • 14 Ноябрь 2017

Сифати юқори, нархи арзон

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида жорий йил бошидан буён биргина Термиз механика заводида 1 миллиард 200 миллион сўмлик озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги учун зарур ускуна ҳамда эҳтиёт қисмлар тайёрланиб, буюртмачиларга етказиб берилди.

— Ҳозир бу ерда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган 10 турдан ортиқ асбоб-ускуналар ишлаб чиқараяпмиз, — дейди корхона раҳбари Олимжон Менглиев. — Биз тайёрлаётган маҳсулотлар сифат жиҳатидан хорижникидан асло қолишмайди, нархи эса қарийб 50 фоиз арзон. Шунингдек, зарур бутловчи қисмларни тайёрлашга ҳам киришдик. Бундан ташқари, электродвигателлар ва сув насосларини таъмирлашни йўлга қўйдик.

Айни пайтда заводда ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш мақсадида янги цех қурилиши бошланди. Германия, Испания ва Франциядан келтириладиган техно-логиялар маҳсулот сифати ҳамда рақобатдошлигини таъминлаш имконини беради.

Илҳом РАҲМАТОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn