Тадбиркорлар манфаати — давлат ҳимоясида
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 11 Ноябрь 2017

Тадбиркорлар манфаати — давлат ҳимоясида

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг янги таъсирчан механизмлари амалиётга кенг жорий этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони бунда муҳим ўрин тутаяпти.

Мазкур ҳужжат асосида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ташкил этилгани ишбилармонлар билан давлат органлари ўртасида самарали мулоқотнинг янги усулларини қўллаш, хусусий мулк ҳимоясининг қўшимча кафолатларини яратишга кенг йўл очиб берди. Сабаби, бизнес юритиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда фаол қатнашиш, ишбилармоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини назорат қилиш, кичик бизнес субъектлари фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш Вакилнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.

Шунга кўра, Вакил томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Бугунги кунгача тадбиркорлардан келиб тушган 350 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Натижада уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан давлат органларига жами 11 тақдимнома, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан 4 та огоҳнома киритилиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Вакил томонидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг институтлари билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан Меморандумлар имзолангани тадбиркорлик ҳаракати равнақи, соҳа вакиллари манфаати йўлидаги ишлар самарадорлигини янада оширмоқда. Ўтган қисқа давр мобайнида республикамизнинг 7 та ҳудудидаги барча туман ва шаҳарларда бўлиб, қарийб 10 минг нафар тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилгани, уларни қийнаб келаётган масалалар ечими бўйича амалий ёрдам кўрсатилгани бунинг яққол далилидир.

Жорий йилнинг сентябрь ойида “Bek Mega Textile” масъулияти чекланган жамиятидан тушган мурожаатда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган фабрика қуриш учун ер майдони ажратилмаётгани айтилади. Вакил аралашувидан сўнг, ушбу муаммо ҳал қилинди. Тадбиркорлик субъектига Сергели тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйида 8 гектар ер майдони берилди. Айни пайтда бу жойда қурилиш ишлари олиб борилаяпти. Фабрика фойдаланишга топширилгач, 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, йилига 8 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспортга чиқарилиши кўзда тутилган.

Ишбилармонлар бизнес юритишда учраётган бу каби муаммолар Вакил томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда ҳам ҳал этилаяпти. Масалан, Паркент туманида ташкил қилинган ана шундай учрашувда “Oбид ота” фермер хўжалиги ўзига тегишли бўлган чорвачилик фермаси бино-иншоотларига мулк ҳуқуқини олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати назоратга олиниб, унга мулк ҳуқуқи бериш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Буларнинг барчаси тадбиркорларнинг қонуний манфаатини тиклаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар бардавом эканини кўрсатади. Бинобарин, юртимизда ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш, кичик бизнесни жадал ривожлантириш, хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш энг устувор вазифага айланган.

Миршод НАСУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг

бош консультанти.