Жаҳон пахта бозорининг  йирик маркази
XS.UZ
Президент фармони: “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштирилди Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз «Профилактика куни» умумхалқ ҳаракатига айланмоғи шарт Табиий экотизимларни муҳофаза қилиш — давр талаби Тадбиркорлар учун Бизнес маркази Ҳаётимизнинг гўзал саҳифаси Асл мусиқа беғубор қалб оламида яралади Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
  • 24 Октябрь 2017

Жаҳон пахта бозорининг  йирик маркази

Кеча Тошкент шаҳрида Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC)нинг “Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта” мавзуидаги етмиш олтинчи ялпи мажлиси ҳамда XIII халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Юртимиз жаҳон пахтачилик ва тўқимачилик соҳасида юксак мавқега эга етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Айниқса, истиқлол йилларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида дунё миқёсида пахта толаси бозори сиёсатини белгилаб берувчи, тўқимачилик маҳсулотлари савдоси тартиб-қоидаларини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи йирик марказлардан бирига айланди.

Дарҳақиқат, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга татбиқ қилинаётган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, иқтисодиёт соҳалари, хусусан, қишлоқ хўжалигининг пахтачилик тармоғи тубдан ислоҳ этилмоқда. 

Натижада ғўза экин майдонлари оптималлаштирилиб, пахта етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашнинг барча босқичини тўлиқ қамраб оладиган пахта-тўқимачилик кластерлари бунёд этилаяпти. Айни пайтда Бухоро, Навоий, Сирдарё вилоятларида шундай лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилинаётган бўлиб, бу саъй-ҳаракатлар замирида тез орада заминимизда етиштирилаётган пахта толасининг камида 80 фоизини ўзимизда қайта ишлашга эришиш мақсади мужассамдир. Ваҳолонки, ушбу кўрсаткич истиқлолнинг дастлабки йилларида 7 фоиздан ҳам паст эди. 

Халқаро тадбирларнинг очилиш маросимида сўзга чиққан “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси раиси А. Камалов ва бошқалар бугунги кунда мамлакатимизда пахтачилик тармоғида илғор инновациялар, интенсив агротехнологияларни қўллаш орқали ҳосилдорликни ошириш, қайта ишлаш корхоналарини сифатли хом ашё билан таъминлаш, четга тайёр маҳсулотлар етказиб бериш, Ўзбекистоннинг янги имижини яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидладилар. Шу билан бирга, 2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури бевосита экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда турларини янада кенгайтириш борасидаги ишларни юқори поғонага олиб чиқишига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ҳужжатга биноан, умумий қиймати 2 миллиард 200 миллион долларлик 132 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилиши белгилаб берилгани, ўз навбатида, тармоқ экспорт салоҳиятини 2 баробар кўпайтиришга мустаҳкам замин ҳозирлайди. 

— Бугун амалиётда замонавий қишлоқ хўжалиги ибораси кенг қўлланилмоқда, — дейди Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси ижрочи директори Кай Хьюз. — Бу кейинги пайтда бутун дунёда кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, экологик хатарларга мослашувчан бўлиш, деганидир. Яъни амалиётга илғор агротехнологияларни қўллаш, сувсизлик ва ўзгарувчан ташқи муҳитга бардошли ғўза навларини яратиш, ресурс тежамкор усулларни қўллаш ҳисобига мўл ҳосил етиштириш назарда тутилмоқда. Шу жиҳатдан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ислоҳ қилиниб, пахтачилик тармоғига замонавий корпоратив бошқарув усуллари жорий этилаётгани, ғўзанинг янги навларини яратиш, сув тежайдиган технологияларни қўллаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чора-тадбирлари биологик усулда олиб борилаётгани унинг жаҳон пахта бозоридаги мавқеи тобора мустаҳкамланишида муҳим омил бўлаяпти. 

Қўмитанинг 75-ялпи мажлиси Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган эди. Покистон тўқимачилик вазирлиги котиби Иқбол Ҳасан ўз чиқишида айтганидек, бу галги мажлисга мезбон сифатида Ўзбекистон танлангани бежиз эмас. Чунки у нуфузли тадбирлар, йирик форумлар ўтказиш учун бой тажрибага эга давлатдир. Бунга қўмитага тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилган 1992 йилдан кўп вақт ўтмай, яъни 1996 йилда ташкилотнинг 55-ялпи мажлисини юқори савияда ташкил этгани яққол мисол бўла олади.

Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 июндаги фармойишига мувофиқ, бу галги форумга пухта тайёргарлик кўрилди. Бундан кўзланган асосий мақсад тадбир иштирокчиларига жаҳон пахта ва тўқимачилик саноатини ривожлантиришга доир муҳим масалаларни муҳокама қилиш, тола ишлаб чиқарувчилар ҳамда харидорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро манфаатли илмий-техник, савдо-иқтисодий алоқалар истиқболларини белгилаб олиши учун қулай мулоқот майдонини яратишдир.

— Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси бозор нархларини белгиламайди, бозор механизмларига ҳам аралашмайди. Аммо унинг котибияти бозордаги жорий ҳолатни баҳолаш учун зарур, айни пайтда ўта қимматли маълумотларни тақдим этади, — дейди ташкилот Доимий қўмитаси раиси Клаудиа Ф. Табиассен. — Бинобарин, у органик пахта етиштириш, янги ғўза навларини яратиш ва синаш каби тармоқдаги илғор ишланмаларни кузатиб боради. Толани холис таснифлаш ишларида фаол иштирок этади. Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай долзарб масалалар муҳокама этилишига ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратилгани, айниқса, ташкилий масалалар юксак даражада маромига етказилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз. 

Йиғилиш ва ярмарка ишида дунёнинг  50 дан зиёд мамлакатларидан 1500 га яқин хорижий меҳмон ҳамда маҳаллий мутахассислар қатнашмоқда. Соҳа мутахассислари, экспертлар, олим ва иқтисодий таҳлилчилар ялпи мажлисда иштирок этиб, пахтачилик тармоғининг стратегик йўналишлари ҳамда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг илғор тажрибалари ҳақида энг янги маълумот ҳамда тавсияларни олмоқдалар.

— Бугун соҳа олдида турган долзарб масалалардан бири пахта етиштириладиган майдонлар ҳолатини яхшилашдир, — дейди қўмита таркибидаги Пахта ишлаб чиқаришни ижтимоий, экологик ва иқтисодий тавсифлари бўйича экспертлар гуруҳи (SEEP) раҳбари Аллан Вильямс. — Чунки турли экологик омиллар таъсирида ерларнинг шўрланиши баробарида, тупроқ унумдорлиги пасайиб кетмоқда. Бунинг олдини олиш учун, энг аввало, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, органик деҳқончилик тамойилларига асосланиб, кимёвий воситалардан имкон қадар фойдаланмаслик зарур. Бу борада Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар эътиборга моликдир. 

Тадбир иштирокчилари ялпи мажлисдан сўнг XIII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси доирасида ташкил этилган жорий йилги ҳосилдан ишлаб чиқарилган пахта толаси намуналари ҳамда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.   

Кейинги йилларда юртимизда пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш борасида улкан ютуқларга эришилмоқда. Бу қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи бўлган пахтачиликда чуқур ислоҳотлар олиб борилаётгани, навларни тўғри жойлаштиришдан тортиб, экинни парваришлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича яхлит тизим ишлаб чиқилгани самарасидир. 

Соҳа мутахассисларининг айтишича, тола баҳосини белгилашда сифат энг бирламчи омил ҳисобланади. Ушбу жиҳат инобатга олинган ҳолда, мавжуд пахта тозалаш корхоналари модернизация қилиниб, ишлаб чиқаришга инновацион тадқиқотлар қўлланилаётир. Бу жараёнга етакчи илмий, академик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, шунингдек, машинасозлик-қурилиш корхоналари кенг жалб этилаётгани, амалиётга янги авлод ускуналарини муваффақиятли татбиқ қилиш имконини бераётир. -Хусусан, биргина 2017 йилги Инвестиция дастури асосида пахтани қайта ишлаш жабҳасида умумий қиймати 27,2 миллион АҚШ долларилик 34 та инвестициявий лойиҳа амалиётга киритилаётгани диққатга сазовор.     

Тизимдаги бу каби техник ва технологик янгиланишлар, амалиётга жорий қилинаётган инновацион илмий янгиликлар туфайли толамизнинг сифат кўрсаткичлари тубдан яхшиланаяпти. Бу эса бугунги кучли рақобат шароитида жаҳон пахта бозоридан мустаҳкам жой эгаллашимизда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. 

— Ўзбекистонда пахта саноати тизимдаги етакчилик мавқеини аста-секин тўқимачилик саноатига бўшатиб бераётгани диққатга сазовор, — дейди “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти бошқармаси бошлиғи Жасур Рустамбеков. — Гап шундаки, кейинги йилларда экспортда пахта толаси эмас, аксинча, у асосида тайёрланган маҳсулотлар улуши ортиб бораяпти. Бунда истиқлол йилларида соҳага 2,5 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар жалб этилиб, 300 дан зиёд замонавий корхоналар ишга туширилгани, мавжуд қувватлар эса тубдан модернизация қилингани муҳим аҳамиятга эга. Натижада Европа ва Осиё бозорларини забт этган тўқимачиларимиз янги-янги брендлар билан бошқа савдо йўлакларини ҳам очишмоқда. 

Республикамизда 3000 дан ортиқ енгил саноат корхоналари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 450 дан зиёди “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти тизимида бирлашган. Бугунги кўргазмада улар орасидан 100 та йирик ишлаб чиқариш субъекти ўз маҳсулотларини намойиш этаётир. 

— Ярмарка биз, ишлаб чиқарувчиларга ички ва ташқи бозор талабини ўрганиш, янги ҳамкорлар топиш имконини бераяпти, — дейди “Истиқлол текстиль дизайн” МЧЖ экспорт бўлими бошлиғи Фарҳод Мамажонов. — Бу йил энг янги маҳсулотларимизни олиб келганмиз. Кўйлаклар, қишки устки кийимлар, костюм-шимлар шулар сирасига киради. Бугунги кунда тайёрлаётган маҳсулотларимизнинг 40 фоизини Россия, Қозоғистон, Туркия давлатларига экспорт қилаяпмиз. Келгусида бу рақамни янада ошириш ниятидамиз. Хусусан, ярмарка доирасида 500 минг долларлик экспорт -шартномалари имзоланиши кутилаяпти.  

Ярмарка кундалиги тадбирларга ўта бой бўлиб, жумладан, илк бор Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея дизайнерлари иштирокида маҳорат дарслари, тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтириш бўйича семинар-тренинг, газлама ва тўқимачилик матоларига ишлов беришда рақамли босма ускуналар, “3D” графикасидан фойдаланиш борасида техник мулоқотлар ўтказилади. Бу эса ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришни янада оптималлаштириш, экспорт географиясини диверсификация қилиш, хорижий компаниялар билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Куннинг иккинчи ярмида ялпи мажлис шуъбаларга бўлинган ҳолда, ўз ишини давом эттирди. Биринчи очиқ сессия мавзуси жаҳон пахта бозорига бағишланди. Мазкур анжуманда “Ўзбекистон пахтачилик тармоғи: рақобатдошлик ва истиқболдаги устувор йўналишлар” мавзудаги чиқиш, айниқса, барчада катта қизиқиш уйғотди. 

Умуман олганда, 27 октябргача давом этадиган йиғилиш доирасида халқаро пахта бозорининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш асносида, муҳим саноат хом ашёси етиштириш, уни бирламчи ҳамда чуқур қайта ишлаш, савдо, логистика ва суғурта масалалари юзасидан кўплаб очиқ, мавзули сессиялар ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, ғўза селекцияси, агротехникаси, ҳосилни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш, тола сифатини баҳолаш каби масалалар Ўзбекистон тажрибаси мисолида ўрганилади. 

Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлиси доирасида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Йил олими” халқаро мукофоти ғолиби ҳам эълон қилинди. Бу сафар ушбу нуфузли ва шарафли номга Техас университети (АҚШ)нинг Тупроқшунослик ва қишлоқ хўжалиги фанлари кафедраси профессори Д. Стелли сазовор бўлди. 

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган ялпи мажлис ҳамда ярмарка дунё пахта саноатининг бугунги аҳволи, ютуқ ва камчиликларини муҳокама қилиш, маҳсулот етказиб берувчилар ва қайта ишловчилар учун ўзаро манфаатли маслаҳат майдонига айланган. 

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР