Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 21 Октябрь 2017

Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти

Унинг ортиши ҳамда янги савдо йўлаклари очилишида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси муҳим ўрин тутади.

Негаки, Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC)нинг энг муҳим тадбирлари реестрига киритилган мазкур форумда саноатимизнинг ушбу жабҳасидаги ютуқлар, энг сара маҳсулотлар намойиш этилиб, чет эллик ҳамкорлар учун ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш имконияти яратилади.

Бу галги ярмарка қўмитанинг “Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта” мавзуидаги етмиш олтинчи ялпи мажлиси билан бир пайтда ўтказилаётгани унинг нуфузини янада оширмоқда.

“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, мазкур тадбирга пухта ҳозирлик кўрилди. Айни пайтда жамият тизимида 450 дан зиёд корхоналар фаолият юритаётган бўлиб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотларининг асосий қисми уларнинг улушига тўғри келаяпти.

Дарҳақиқат, соҳа корхоналари томонидан ички бозор трикотаж ҳамда тикувчилик маҳсулотлари билан тўлдирилиши баробарида, юқори сифатли калава ип, газлама, трикотаж буюмлар ҳамда турли дизайндаги кийим-кечаклар дунёнинг 54 мамлакатига сотилмоқда. Аниқроғи, ўтган йили 1 миллиард 146 миллион АҚШ долларилик экспорт амалиёти бажарилди.

Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш ҳажми ҳамда улар турларини янада кенгайтириш борасидаги ишларга янги суръат бағишлади. Сабаби, ушбу ҳужжатда умумий қиймати 2 миллиард 200 миллион долларлик 132 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилиши белгилаб берилган. Бу, ўз навбатида, тармоқда ташқи савдо салоҳиятини 2 миллиард 500 миллион долларга етказиш, 25 мингдан зиёд қўшимча иш ўринлари очиш имконини яратади.

Жамият мутахассисларининг айтишича, кейинги йилларда бамбук ва модал калава ип, аралаш калава ип, жаккард ҳамда рингель мато каби янги маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилгани ҳам экспорт амалиётлари фаоллашишини таъминлаяпти. Жорий йил якунига қадар унинг ҳажми 1 миллиард 300 миллион доллардан ошиши кутилаётгани бунинг яққол далилидир.

Пойтахтимиздаги “Ziyoda Art Textile” масъулияти чекланган жамияти фаолиятига илғор технологияларни жорий этиш, ҳар мавсумда янги маҳсулотлар тақдим қилиш орқали ташқи бозордан мустаҳкам жой эгаллаган корхоналардан бири ҳисобланади. Гап шундаки, бу ерда ишлаб чиқарилаётган тайёр кийим-кечакларнинг 70 фоизи Ҳамдўстлик давлатларига экспорт қилинаяпти.

— Биз МДҲ бозорлари билан чекланиб қолиш ниятида эмасмиз, — дейди ушбу корхона раҳбари Умида Мадиева. — Тез орада АҚШ ҳамда Европа мамлакатларига чиқиш — асосий мақсадимиз. Шу боис даромадимизнинг қарийб 50 фоизи ишлаб чиқаришни модерниза-циялашга йўналтирилмоқда. Тикув машиналари эса ҳар беш йилда замонавийсига алмаштирилаяпти. Натижада йилига ўртача 1 миллион АҚШ долларилик рақобатдош маҳсулотлар тайёрланиб, маҳаллий ва хорижлик буюртмачиларга етказиб берилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги кучли рақобат шароитида ташқи бозордан муқим жой эгаллаш осон эмас. Буни чуқур ҳис қилган корхонанинг 200 кишилик жамоаси маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, янги моделларни яратиш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда. Бунда Моделлаштириш ва конструкторлик бўлими ташкил этилиб, 50 минг долларлик замонавий ускуна ҳамда дастгоҳлар билан жиҳозлангани қўл келаяпти. Бўлимнинг беш нафар мутахассиси томонидан бозор талаби, харидорлар хоҳиш-истагидан келиб чиқиб, ҳар мавсумда болалар, эркаклар, аёллар либослари, спорт ва бош кийимлар, махсус уст-бошларнинг юзлаб моделлари яратилади.

Улар орасидан энг мақбулларигина танлаб олиниб, ишлаб чиқаришга татбиқ қилинади. Буларнинг барчаси халқаро кўргазмаларда катта ҳажмда экспорт шартномаларини тузиш, йирик тендерларда ғолиб чиқиш имконини бераяпти.

— Ҳозир икки йирик лойиҳа устида ишлаяпмиз, — дейди У. Мадиева. — Яъни матони бўяш цехи ҳамда тўқувчилик фабрикамизни ишга тушириш саъй-ҳаракатидамиз. Айни пайтда хорижлик компаниялар билан технологик линияларни харид қилиш ва уларни ўрнатиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Яқин келажакда -фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур қувватлар 150 та янги иш ўрни очиш, товар айланмасини 2 баробар ошириш имконини беради.

XIII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ҳамда ялпи мажлис юртимиздаги “Ziyoda Art Textile” сингари кўплаб илғор ишлаб чиқариш субъектларига янги ҳамкорлар топиш, чет эл ишбилармонлари билан савдо-сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш, энг асосийси, экспорт географиясини кенгайтиришга кенг йўл очади. Зеро, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти мутахассисларининг айтишича, нуфузли тадбирлар доирасида катта ҳажмда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти бўйича шартномалар имзоланиши кутилмоқда. Бу табиий ҳамда тайёр маҳсулотларимизнинг дунё бозоридаги нуфузи тобора ортиб бораётганидан яққол далолатдир.

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР