Корхона ривожи таъминланади
  • 21 Октябрь 2017

Корхона ривожи таъминланади

Мирзаобод туманидаги “Жўшқин дарё шамоли” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ривожида унга бўш турган паррандачилик мажмуаси имтиёзли тартибда берилиши муҳим омил бўлди.

Ҳозир бу ерда 30 мингта товуқ парваришланмоқда. Жорий йилдан бошлаб эса қуёнчилик тармоғи ҳам йўлга қўйилади. Натижада йил охиригача мажмуада қуёнлар сонини 1000 тадан ошириш мўлжалланаяпти. Қолаверса, тадбиркорлик субъектида беданачилик ҳам ўзлаштирилиб, дастлабки босқичда 1000 та ана шундай парранда олинди. Ҳадемай, бу кўрсаткич яна уч баробар оширилади.

Айтиш лозимки, банк томонидан ажратилган 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағи мазкур жамоага ўз фаолиятини кенгайтириши учун яна бир имконият яратди. Яъни ушбу сармоя эвазига паррандачилик мажмуасида биогаз ишлаб чиқарадиган замонавий ускуна ўрнатилади. Ушбу муқобил энергиядан бир гектарлик иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланилади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn