Ер — бебаҳо хазина
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 21 Октябрь 2017

Ер — бебаҳо хазина

Дастурхонимиз файзу баракаси ундан оқилона фойдаланишга боғлиқ.

Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қишлоқ хўжалиги ходимлари, боғ ҳамда дала меҳнаткашлари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Сабаби, у моҳиятан тақдирини ер билан боғлаган одамларнинг қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, экин майдонларидан оқилона фойдаланиш орқали даромадларини ошириш, соҳа фидойиларининг меҳнатларини рағбатлантиришга қаратилган.

Ҳужжатда белгилаб берилган вазифаларнинг изчил ижроси аграр тармоқ ривожида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беради. Буни соҳада бой тажрибага эга қишлоқ мулкдорлари алоҳида эътироф этишмоқда.

 

Абдумавлон МАҲМУДОВ,

Сардоба туманидаги “Барака” фермер хўжалиги раҳбари, 

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби:

— “Ернинг умри бекор ўтмасин, унинг ҳам уволи бор”, дейди кўпни кўрган нуронийлар. Чунки халқимизда экин майдонларидан унумли фойдаланмаслик энг улуғ неъмат — нон уволига қиёсланади. Ахир устимизни бут, қорнимизни тўқ қиладиган ҳам мана шу она-заминимиз-да! Уни қанча эъзозласак, асраб-авайласак, саховатини аямайди.

Шукрки, юртимизда деҳқончилик маданиятини юксалтириш учун барча шарт-шароит муҳайё. Айниқса, кейинги пайтда фермер ва деҳқонларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилаяпти. Бунинг самарасида бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоизидан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер майдонларида етиштирилмоқда.

Бу қувонарли ҳол, албатта. Бироқ Фармонда келтирилганидек, ер майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ҳамда камчиликлар ҳам кузатилаяпти. Эндиликда бундай ҳолатларга бутунлай чек қўйилади. Сабаби, бундан кейин ҳар қарич ернинг сўроғи бўлади. Агар у ўз ҳолига ташлаб қўйилса, экинлар тўлиқ экилмаса, агротехника тадбирлари вақтида бажарилмаса, деҳқончасига айтганда, замин заволига қолаётганларга нисбатан ер -участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқининг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик -чоралари қўлланилиши белгиланди. Шубҳасиз, бу бебаҳо бойлигимизга бўлган муносабатни тубдан ўзгартиради, одамларнинг хоҳ у фермер, хоҳ у томорқа эгаси бўлсин, барчанинг ерга бўлган масъулиятини янада оширади.

Саид ИЗЗАТОВ,

Қуйи Чирчиқ туманидаги “Изаттов Тоштан” деҳқон хўжалиги раҳбари:

— Қишлоқ хўжалигида фаолият юритишнинг энг қулай, мослашувчан ва самарали шаклларидан бири деҳқон хўжалиги ҳисобланади. Бироқ у кейинги пайтда эътибордан четда қолиб кетаётган эди. Яширишнинг ҳожати йўқ: бундай субъектларни ташкил этиш ҳамда рўйхатга олишни пайсалга солиш ҳолатлари ҳам учраб турарди. Шу маънода, Президентимизнинг Фармони, унда белгилаб берилган вазифалар биз, деҳқонларнинг айни дилимиздаги гап бўлди.

Чиндан ҳам, мазкур ҳужжат фермеру деҳқонлар, томорқа эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланишида янги уфқларни очиб беради. Соҳа вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунларига тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилиши назарда тутилаётгани ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Юридик шахс мақомидаги деҳқон хўжалигимиз тасарруфида 30 сотих ер бор. Шу жойда, асосан, резавор ва кўкатлар етиштириб, йилига 15 — 20 миллион сўм атрофида соф фойда -олаяпмиз. Чунки ердан йил — ўн икки ой фойдаланамиз.

Бугун соҳада рўй бераётган ўзгаришлар, яратилаётган шарт-шароитлар истиқболда деҳқон хўжаликлари сони кўпайиши, ерлардан унумли фойдаланишни таъминлаш баробарида, аҳолини тадбиркорликка ундаш орқали халқимиз турмуш фаровонлигини -юксалтиришга пухта замин яратади, албатта.

Ойбек НОМОЗОВ,

Бағдод туманидаги “Иномжон Бағдод” фермер хўжалиги раҳбари:

— Замон шиддат билан ривожланиб бораяпти. Бу эса, қайси соҳа бўлмасин, амалиётга илм-фан ҳамда техника ютуқларини изчил татбиқ қилишни талаб этади. Фармонда ресурс тежовчи қишлоқ хўжалиги техника воситаларини харид қилиш, ишлаб чиқаришда илғор агротехнология, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилгани қувонарлидир.

Тан олиш керак, деҳқонлар, жумладан, аграр соҳада катта куч бўлган томорқачиларнинг ҳаммаси ҳам мавжуд имкониятдан тўлиқ фойдалана олаётганлари йўқ. Аҳоли ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдонлари самарадорлиги паст даражада эканлиги шундай дейишимизга асос бўла олади. Бу эса минглаб янги иш ўринлари, миллион-миллион сўм даромад бой берилаяпти, деганидир.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигининг халқ депутатлари туман Кенгашларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиниши, тизимдаги аҳволни сенаторлар томонидан доимий равишда ўрганиш ҳамда ҳар чоракда Олий Мажлис Сенатининг мажлисларида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилиши соҳада туб бурилиш ясайди. Экин майдонларидан фойдаланишда назоратнинг мунтазамлигини таъминлайди.

Бизларни хурсанд қиладиган яна бир янгилик “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари таъсис қилинишидир. Негаки, деҳқончилик маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳамда ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришганларнинг муносиб рағбатлантириб борилиши меҳнат унумдорлиги ошишини таъминлаши, шубҳасиз.

«Халқ сўзи» мухбирлари 

ёзиб олди.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР