ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 20 Октябрь 2017

ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида аввал эришилган келишувлар доирасида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларини молиялаштириш учун маблағ жалб этиш бўйича ишлар қизғин суръатда олиб борилмоқда.

Бунда юртимиздаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, улар фаолиятини янада ривожлантириш учун кредит маблағларини ажратишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Лондонда ЕТТБ Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда молиялаштириш учун иккита лойиҳа маъқулланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси тақдим этиладиган бўлди. Ушбу маблағдан 70 миллион АҚШ доллари кичик бизнес вакилларини молиялаштиришни назарда тутса, 30 миллион АҚШ доллари савдо соҳасига йўналтирилади. Мазкур кредит мамлакатимиз кичик бизнес вакилларини, айниқса, ҳудудлардаги тадбиркорларни ўрта муддатли молиялаштириш имкониятини яхшилашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, “Agromir Juice” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонага 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси тақдим этилади. Мазкур корхона мева шарбати, шарбат концентратлари, сабзавот пасталари ва -бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Ушбу кредит кўмагида Самарқанд вилоятида замонавий омбор мажмуаси қурилади. Молиявий кўмак компанияда ягона бошқарув тизимини жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда айни муддао ҳисобланади. 

ЕТТБ вакили сўзларига кўра, Директорлар кенгашининг қарори, ҳақиқатан ҳам, тарихий воқеа ҳисобланади. Чунки илгари муайян давлат бўйича Мамлакат дастури тасдиқланмагунича, бундай лойиҳаларни молиялаштириш маъқулланмас эди.  Таъкидланишича, ушбу ҳолат Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қўламли ва жадал ислоҳотларга юқори баҳо берилаётганидан далолатдир.  

Жорий йилнинг ноябрь ойида Европа банкининг биринчи вице-президенти Ф. Беннетнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида мазкур маъқулланган лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг сўзларига кўра, бу ЕТТБ томонидан молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг фақат бошланиши, холос. Ҳозирги вақтда ушбу молия институти томонидан Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан биргаликда, ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича Мамлакат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилаяпти. Мазкур дастур банкнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш имконини беради.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup