Мулоқотнинг самарали механизми истеъмолчилар манфаати таъминланаётганида яққол намоён бўлмоқда
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 18 Октябрь 2017

Мулоқотнинг самарали механизми истеъмолчилар манфаати таъминланаётганида яққол намоён бўлмоқда

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмаларига 8 минг 173 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 89 фоизи ижобий ҳал этилди. Натижада истеъмолчилар фойдасига етказилган 2 миллиард 984,6 миллион сўмлик зарар ундирилди.

Бу ҳақда пойтахтимизда “Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этишда жамоат ташкилотларининг ўрни” мавзуида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида Федерация томонидан истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқларини тиклаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Мисол учун, ҳозирги пайтгача жойларда 7670 марта ана шундай тадбир ўтказилди. Уларда уй-жой, коммунал соҳа, савдо, соғлиқни сақлаш, алоқа, транспорт ҳамда сервис хизматлари, шунингдек, таълим ва бошқа жабҳаларга дахлдор масалалар атрофлича ўрганилиб, аксарияти ўз ечимини топгани эътиборга моликдир.

Соҳага оид қонунларни кенг тарғиб этишда “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил қилингани ҳам ўз самарасини бермоқда. Бундан ташқари, Федерациянинг “Ишонч телефони”, расмий веб-сайти ишлаб тургани, Виртуал қабулхонаси очилгани фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Анжуманда тизимда қўлга киритилган ана шундай ютуқлар билан бирга, айрим камчиликлар ҳам учраётгани қайд этилди. Ўз навбатида, фаолият самарадорлигини ошириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Илҳом РАҲМАТОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР