XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 11 Октябрь 2017

Тошкентда Тожикистон саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазма-ярмаркаси очилди

Тошкентда Тожикистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазма-ярмаркаси очилди.

Таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, охирги бир йил давомида тенг манфаатли алоқалар барча йўналишда изчил ривожланмоқда. Бунда савдо-иқтисодий алоқалар, айниқса, муҳим ўрин тутади. 2016 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 18 фоиз ўсгани, жорий йилнинг тўққиз ойида ушбу кўрсаткич 25 фоизни ташкил этгани қувонарлидир.

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуаси ҳар доимгидан-да одамлар билан гавжум. Сабаби, бу ерда Тожикистондан ташриф буюрган 150 дан зиёд компаниялар ўзининг энг сара маҳсулотларини намойиш этмоқда. Улар нефть-газ, қурилиш материаллари, транспорт, геология, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, енгил саноат, туризм сингари иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига ихтисослаштирилган.

— Бизнинг корхонамиз мамлакатимиз енгил саноат тизимидаги энг йирик ишлаб чиқариш субъекталридан бири ҳисобланади, — дейди “ПО Нассочии Точик” масъулияти чекланган жамияти бош директори ўринбосари Абдумавлон Абдуллоев. — Ойига 1200 тонна пахта толаси қайта ишланиб, 2 миллион метрдан ортиқ газлама ишлаб чиқарилади. Унинг асосий қисми Ҳамдўстлик ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда. Кейинги пайтда амалиётга илғор технологияларни жалб этиш, модернизациялаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Бу борада Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганимиз қўл келаяпти. Яъни “Rieter Uzbekistan” корхонасидан энг азамонавий ускуналарни харид қиламиз. Бугунги кўргазмада маҳсулотларимизни намойиш қилишдан ташқари, тўқимачилик ва енгил саноатда бой тажрибага эга юртингиз ишбилармонлари билан тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятидамиз.
Уч кун давом этадиган кўргазма-ярмаркада компанияларнинг тақдимотларини ўтказиш, савдо-сармоявий алоқаларни ўрнатиш учун барча шарт-шароит яратиб берилган. 

Куннинг иккинчи ярмида кўргазма-ярмарка доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ҳам бўлиб ўтди.

Унда икки давлатнинг иқтисодиёт, савдо, инвестиция, саноат, транспорт, металлургия, тўқимачилик, фармацевтика каби соҳаларига масъул вазирлик ва идоралари, 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Юртимизда тожикистонлик ишбилармонлар иштирокида 24 та корхона ташкил этилган бўлса, ўз навбатида, Тожикистонда Ўзбекистон капитали кўмагида тузилган 9 та корхона фаолият кўрсатаяпти.

Мазкур бизнес мулоқоти ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, истиқболда кўплаб қўшма лойиҳалар рўёбга чиқаришга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Унинг  якунида кўплаб тенг манфаатли келишув ва битимлар имзоланди.

Саид РАҲМОНОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган