XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 07 Октябрь 2017

Илғор ва тежамкор ускуналар

маҳсулот сифатини яхшилаш, қўшимча иш ўринлари яратиш имконини бермоқда

Ишлаб чиқаришда илғор технологиялардан фойдаланмасдан туриб, муваффақиятга эришиб бўлмайди. Шу боис мамлакатимизда мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилиб, саноат корхоналари фаолиятига инновацион ишланмалар изчил татбиқ этилаяпти. Бу хусусда гап борар экан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида Халқаро тараққиёт уюшмаси (IDA) иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз.

Мана, бир неча йилдирки, ушбу лойиҳа асосида республикамиздаги бир қатор йирик ишлаб чиқариш субъектлари модернизация қилинмоқда. Фарғона вилоятидаги -“Қўқонспирт”, “Фарғонаазот” ва “Кварц” корхоналарида бажарилган ишлар бунга яққол мисол бўла олади.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 26 майдаги “2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги ишларни кучайтиришда дастуриламал бўлаётир.

Таъкидлаш керакки, “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ижросига 2011 йилда киришилган. Унинг доирасида бугунги кунгача 30 дан ортиқ саноат корхоналари электр энергияси ҳамда табиий газ сарфини иқтисод қиладиган қурилмалар билан қайта жиҳозланди.

— Айни пайтда мамлакатимизда шу йўналишда 82 та сублойиҳа амалга оширилмоқда, — дейди “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси раҳбари Алишер Алимбаев. — Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг муваффақиятли бажарилиши йилига 500 миллион кВт/соат электр энергияси, 187,7 миллион куб метр табиий газни тежашга олиб келади. Хусусан, “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида ҳам табиий газ ва электр энергиясини тежашнинг янги усуллари, ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлаш, тежалган ресурслар орқали таннархни камайтириш ҳамда маҳсулот рақобатдошлигини ошириш чоралари кўрилаяпти.

— Босқичма-босқич рўёбга чиқарилган ишлар туфайли электр энергияси сарфи камаймоқда, — дейди жамиятнинг ишлаб чиқариш бўйича директори Файзулло Абдураҳмонов. Масалан, 2017 йилда яна 9 миллион 680 минг кВт/соат электр токини тежашни мўлжаллаб турибмиз. Асосий хом ашё — табиий газни имкон қадар иқтисод қилиб, кўпроқ иссиқлик етказиб бериш устида изланаяпмиз. Бунинг учун Япониянинг “Мицубиси” компанияси билан имзоланган шартномага кўра, цехларимизни замонавий технологиялар билан жиҳозладик. Натижада газ сарфи йилига 57,2 миллион куб метр қисқарди.

2017-2018 йилларда корхонамизда яна 2 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади. Хусусан, ҳаво ажратиш цехи янгидан қурилса, сув тозалаш тизими янада такомиллаштирилади. Бунинг учун 12 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ йўналтирилади.

Истиқболли лойиҳалар Қувасой шаҳридаги ойна ва шиша маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Кварц” акциядорлик жамиятида ҳам татбиқ этилаётир. Бунинг самараси ўлароқ, корхонанинг рентабеллик даражаси ошди. Жамият бошқаруви раиси Акмал Пўлатовнинг айтишича, ишлаб чиқариш жараёнининг Россия, Бельгия, Италия, Хитой каби давлатлардан келтирилган илғор ускуналар билан тўлдирилиши маҳсулот сифатини яхшилаш билан бирга, қўшимча иш ўринлари яратиш имконини ҳам бермоқда.

Худди шундай янгиланишлар “Қўқонспирт” акциядорлик жамиятида ҳам қизғин кечаяпти. Энг муҳими, бу каби саъй-ҳаракатлар ишлаб чиқариш субъектлари ишига унум бағишлаши баробарида, иқтисодиётимиз равнақини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Элёржон  ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Хурсандбек АРАББОЕВ 

олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган