XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 22 Сентябрь 2017

Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар

пойтахтимизда бўлиб ўтган “ICTEXPO — 2017” кўргазмасида намойиш қилинди

Ахборот-коммуникация технологиялари бозорининг ҳозирги ҳолати қандай? Жаҳондаги энг илғор қурилмалардан қанчаси ҳаётимизга кириб келишга улгурди? Роботлар тез орада турмуш тарзимизда бизга кўмакчи бўла оладими?

Бу каби саволларга мамлакатимизда бўлиб ўтаётган АКТ ҳафталиги доирасидаги “ICTEXPO — 2017” кўргазмасида қатнашган юртдошларимиз, хорижлик меҳмонлар атрофлича жавоб олишди.

Уч кун давом этган тадбирга ташкилотчилар томонидан жорий йил ўзгача тайёргарлик кўрилди. Хусусан, иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуасининг энг катта павильонларидан бири танланди. Анжуманда қатнашиш истагидаги компаниялар, корхоналар, фирмалар учун илк бор замонавий усул қўлланилди. Яъни улар ўз стендларини “онлайн буюртма” интерактив хизмати орқали ўрнатишди.

— Бу йилги кўргазма кичик ҳамда ўрта бизнес соҳасида фаолият юритувчи АКТ компаниялари учун катта имкониятлар эшигини очди, — дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Толибжон Мирзақулов. — Иштирокчилар кўргазма доирасида ўзаро манфаатли шартномалар имзолашди. Бу эса янги ишланма ҳамда дастурларни амалда татбиқ қилиш дастурий таъминот бозори ривожида айни муддаодир.

Илғор технологиялар кўргазмасида нафақат маҳаллий, балки жаҳон IT-саноатининг энг янги маҳсулотлари ҳам таништирилди. Жумладан, унда Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Швейцария каби давлатларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва хизматлари намойиш этилди.

Анжуманда “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий қилинишидан ҳозирги кунгача амалга оширилган ишлар, хусусан, давлат бошқаруви органлари томонидан аҳолига, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив хизматлар намойиш этилгани кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Мамлакатимизда роботлар яратувчи ёшлар сони тобора ортиб бораяпти. Кўргазма доирасида ташкил қилинган “Robokidz” махсус стендига ташриф буюрганлар бунинг гувоҳига айланишди. Унда жажжи ўғил-қизлар ўртасида “World Robot Olympiad” (“Бутунжахон робототехника бўйича олимпиадаси”)нинг саралаш босқичи ҳам ўтказилди. Танловда 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар “темир одам”ларни йиғиш ҳамда уни дастурлаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

“Robokidz” робототехника мактаби менежери Темур ўофуровнинг айтишича, яқин йилларда ёшларимиз яратаётган роботлар уй юмушларида кўмак бера олиши мумкин. Чунки ушбу муассасада 6 — 14 ёшдаги болажонларга робот ясашнинг барча сир-асрори ўргатилади. Бу йўл билан улар ўзларининг ижодий фантазияларини ҳаётга татбиқ қила олиш имконига эга бўладилар.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, республикамизда дастурий таъминот бозорини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар, соҳага дахлдор мустаҳкам қонунчилик базасини яратишга эътибор қаратилди. Дастурчиларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Кўргазмада дастурий таъминот бозорида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳам фаол қатнашгани бунинг ёрқин далилидир.

Кейинги пайтларда юртимизда интернет-телевидение изчил тараққий топиб бормоқда. Буни “ICTEXPO — 2017”да шу йўналишда қатнашаётган компанияларнинг кўплигидан ҳам билиш мумкин.

— Бизнинг сайтимиз орқали 60 дан ортиқ маҳаллий ҳамда хорижий телеканалларни томоша қилиш имконияти мавжуд, — дейди www.mediabay.uz сайти бош мутахассиси Шоҳсанам Абдуллаева. — Ҳозирги пайтда веб-саҳифамизга бир кунда 15 мингтагача фойдаланувчилар кираяпти. Бу телеканаллар TAS-IX тизимида бўлиб, ортиқча интернет траффиги сарфланмайди. Сайтимиз дастурини смартфонлар, iOS va Android операцион тизимларига ҳам ўрнатиш мумкин.

Умуман, жорий йилги кўргазма лойиҳалари, ҳақиқатан ҳам, ранг-баранг ва қизиқарли бўлди. Буни ушбу тадбирга ташриф буюрган иштирокчилар сонининг 35 минг нафардан зиёдлигидан ҳам билиш мумкин.

АКТ ҳафталиги бугун пойтахтимизда бўлиб ўтадиган расмий ёпилиш тадбири билан ниҳоясига етади.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган