XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 21 Сентябрь 2017

Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Америка — Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда АҚШнинг 100 дан ортиқ етакчи компаниялари раҳбарлари иштирок этди. «General Electric», «Honeywell», «ExxonMobil», «CNH Industrial», «John Deere», «Coca-Cola», «Boeing», «Caterpillar», «City Group», «Visa», «AGCO», «Gilead Sciences» каби йирик корпорациялар шулар жумласидан.

Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси К. Лэмм, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А. Аҳмадхўжаев ва бошқалар миқёси ва кун тартибига кўра йирик бўлган ушбу бизнес форум мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришга интилишининг тасдиғи эканини таъкидлади. Ўзбекистон — АҚШ иқтисодий шериклигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, унинг изчил ва барқарор ривожланишида томонларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Форум шуъбаларидаги музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш ҳамда саноат, инфратузилма, туризм, фан ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари қизғин муҳокама қилинди.

Америкалик иштирокчилар Ўзбекистонда валютани тартибга солиш тизимига бозор -механизмларини жорий қилиш, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш, бизнеснинг солиқ юкини қисқартириш, инвесторлар учун, жумладан, мамлакатимизда ташкил этилган янги эркин иқтисодий зоналар доирасида қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳоладилар.

Бизнес форум иштирокчилари томонларни қизиқтирган аниқ инвестиция ва савдо лойиҳаларини муҳокама қилдилар, уларни амалга ошириш бўйича қўшма тадбирларни белгилаб олдилар.

Тадбир якунида АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган йирик ҳужжатлар тўплами, жумладан, «General Electric» ва «Honeywell» корпорациялари билан нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида, «CNH Industrial», «John Deere» ва «Caterpillar» компаниялари билан машинасозлик соҳасида, «OSI Systems» ва «Lutron» компаниялари билан электротехника соҳасида, «Boeing» компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини очиш тўғрисида келишув имзоланди. Бу АҚШ олий ўқув юртининг МДҲ мамлакатларидаги биринчи тўлақонли филиали бўлади.

ЎзА.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+