XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 11 Сентябрь 2017

Келажак энергияси намойиши халқларни бирлаштирди

 

Остона, 10 сентябрь. 

ЎзА махсус мухбири Бекзод ҲИДОЯТОВ хабар қилади.

Қозоғистонда 10 сентябрь куни “Astana EXPO — 2017” халқаро ихтисослаштирилган кўргазманинг расмий ёпилиш маросими ўтказилди. 

Унда қатор давлат раҳбарлари ва халқаро делегациялар етакчилари иштирок этди.

Уч ой давом этган кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия, Грузия каби 120 га яқин давлатлар ўзларининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этдилар. Шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар қатнашди.

“Келажак энергияси” мавзуида ўтказилган кўргазма, унинг доирасида ташкил этилган халқаро конференциялар сайёрамиз келажагига бевосита таъсир кўрсатаётган энергия истеъмоли муаммоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётганини очиб берди.

Саноатлаштириш рамзи, техник ва технологик ютуқлар намойиши учун очиқ платформа ҳисобланган ЭКСПО кўргазмаси миллионлаб одамлар эътиборини тортди, унга 5 миллиондан зиёд меҳмонлар ташриф буюрди.

Мамлакатимиз кўргазмада самарали иштирок этди. Умумий майдони 1 минг 180 квадрат метрни ташкил қилган павильонга минглаб меҳмонлар, мутахассислар ташриф буюрди. Юртимизнинг автомобилсозлик, юқори технологиялар, -робототехника, туризм, аграр соҳаларда эришган ютуқлари акс эттирилган стендлар уларда катта қизиқиш уйғотди. Истиқболли ҳамкорликка оид қатор шартномалар имзоланди. 5 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий куни ўтказилди. 

“Astana EXPO — 2017” кўргазмасининг ёпилиш маросимида бу йилги тадбир 1851 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинаётган халқаро ярмарканинг мантиқий давоми бўлгани, дунё халқларини бирлаштиришга катта ҳисса қўшгани, уни ўтказиш ва ярмаркада иштирок этиш истагини билдираётган мамлакатлар сафи тобора кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Халқаро ихтисослашган кўргазманинг расмий ёпилиш маросими театрлаштирилган концерт дастури ва мушакбозлик билан ниҳоясига етди.

Навбатдаги халқаро ихтисослаштирилган кўргазма 2020 йили Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилади.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган