Сархил, хуштаъм ва сифатли
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 08 Сентябрь 2017

Сархил, хуштаъм ва сифатли

Хорижликлар заминимизда етиштирилган дала ва боғ неъматларига ана шундай баҳо беришмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси давом этаяпти. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниялари, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилмоқда.

Нуфузли форумда юртимиз деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар қаторида Австралия, Япония, Бангладеш, Сингапур, Жанубий Корея, Россия, Норвегия, Италия, Германия, АҚШ, Португалия каби дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларидан 200 нафардан зиёд фирма ва компаниялар вакиллари ҳам қатнашаяпти.

Тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, бугунги кунда юртимиз далаларида етиштирилган мева-сабзавотлар, полиз маҳсулотларига халқаро доирада талаб тобора ортиб бораётир. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизнинг мазаси бетакрор. Айниқса, улар экологик тозалиги ҳамда инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдалилиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу республикамизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб соҳага қаратилаётган эътибор, деҳқону соҳибкорларимизга яратиб берилаётган қулай шарт-шароит ва имкониятлар самараси, десак, айни ҳақиқат.

Навбатдаги ярмарка ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Зотан, унинг дастурида бир қатор семинар ҳамда учрашувлар, қайта ишлаш корхоналарига ташрифлар ўтказилмоқдаки, бу — иштирокчиларга фикр ва тажриба алмашиш, фойдали мулоқотлар уюштириш учун қулай имконият.

— Ўзбекистон заминида пишиб етилган меваларнинг ўзгача таъми бор, — дейди беларуслик ишбилармон Андрей Думпа. — Шу боис бир неча йиллардан буён юртингиздан ўрик, қовун сингари маҳсулотларни харид қилаяпмиз. Бу йил эса кўпроқ узум сотиб олиш ниятидамиз. Чунки бизда ушбу неъматга талаб ниҳоятда кўпайди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқарма бошлиғи Баҳодир Юнусовнинг айтишича, хорижлик меҳмонларнинг ана шундай эзгу ниятлари рўёбга чиқиши учун ярмаркада барча шарт-шароит яратилган. Жумладан, тадбирда 150 нафардан зиёд ишлаб чиқарувчиларимиз қатнашаётган бўлса, шундан 100 таси экспортчи корхоналар ҳисобланади. Бундан ташқари, павильонларда республикамизнинг ҳар бир вилояти ўзининг асосий экспорт маҳсулотларини, яъни брендларини намойиш этмоқда. Қолаверса, Ўзбекистоннинг чет элларда фаолият юритаётган 12 та “Савдо уйи” мутахассислари ҳам хизматга ҳозиру нозир. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, хорижлик шериклар билан йўлга қўйилган ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда қўл келиши, шубҳасиз. Ярмарканинг дастлабки кунидаёқ 400 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдорда экспорт шартномалари имзолангани ҳам ана шундан далолат беради.

Кўргазманинг иккинчи кунида хорижлик меҳмонлар пойтахтимиздаги “Gold Dried Fruits Export” корхонаси ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Экоагропродукт” фермер хўжалигига ташриф буюришди. Иштирокчилар ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштириш жараёни билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик -алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

“Gold Dried Fruits Export” корхонаси бош директори Мурод Валиевнинг билдиришича, қарийб 4 минг гектар боғ ҳамда очиқ ер майдонида нафақат мева, карам ва булғор қалампирининг экспортбоп навлари етиштирилмоқда, балки маҳсулотлар корхонанинг ўзида қайта ишланиб, чет эллик буюртмачиларга асл ҳамда музлатилган ҳолатда жўнатилаётир. Келгуси йилда 50 миллион АҚШ долларилик ана шундай маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган.

Юртимиз тупроғи нақадар саховатли эканлигига биргина “Экоагропродукт” фермер хўжалиги боғларини айланиб, комил ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу ерда замонавий интенсив технологиялар асосида олма, шафтоли, гилос, ўрик, олхўри, нок каби сархил -мевалар етиштирилаётир.

— Ўзбекистонга иккинчи маротаба келишим, — дейди чехиялик эксперт Алеш Вондрачек. — Боғ оралаб, мевани ўз қўлингда узиб ейишнинг завқи бошқача бўларкан. Ҳақиқатан ҳам, мевалар серсув ва ниҳоятда хуштаъм. Бу мамлакатингиз иқлими боғдорчилик учун қулайлиги, фермерлар ҳамда тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар туфайли, албатта.

Жорий йилги ярмарка ана шундай янгиликларга бой, ишчан руҳда ўтмоқда. Демак, самара ҳам шунга яраша юқори бўлиши, шубҳасиз.

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З. Мирзаев сўзга чиқди.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

Раҳим ШЕРҚУЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

Ҳасан ПАЙДОЕВ, Бахтиёр АКРАМОВ олган суратлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР