XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 08 Сентябрь 2017

Валюта бозорида тенглик таъминланади

Мамлакатимизда бугунги кунда барча соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, энг аввало, фуқаролар манфаатларини таъминлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Айниқса, сўнгги йилларда валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Бироқ амалиётда ташқи савдо қатнашчиларининг маблағларини хорижий валютага конвертация қилишда ортиқча маъмурий тўсиқлар мавжудлиги соҳани ислоҳ этишни тақозо қилаётган эди. Бу борадаги муаммоларга биз, депутатлар ҳудудларда бўлганимизда тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатларга кўп бор дуч келаётгандик.

Айтиш жоизки, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этишга доир белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришда жорий йилнинг ўтган даврида кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Президентимизнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони миллий валюта тизимини ислоҳ қилишда муҳим қадам бўлди.

Бинобарин, айни пайтда ушбу ҳужжат билан мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилаётган муаммо ҳамда камчиликлар ва валютани тартибга солишда ортиқча маъмурий аралашувларга барҳам берилишига доир амалий саъй-ҳаракатлар бошланди. Хусусан, эндиликда фақатгина бозор механизмлари асосида фаолият кўрсатадиган валюта бозорини шакллантириш, юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан чет эл валютаси жорий халқаро валюта операцияларини амалга ошириш учун банкларда эркин сотиб олиниши ва сотилиши кафолатланиши назарда тутилди.

Янги амалиётга кўра, юридик шахслар ўз маблағларини банкларда товар, иш ҳамда хизматлар импорти, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган операцияларни амалга ошириш учун чет эл валютасига чекловларсиз эркин конвертация қилишлари мумкин. Ваҳолонки, илгари амалиётда валюта алмаштиришда бир-биридан кескин тафовут қиладиган давлат, бозор ҳамда биржа курслари каби турлари вужудга келганди. Қолаверса, конвертация масаласида айрим тадбиркорлик субъектлари имтиёзга эга бўлган ҳолда, бошқа тадбиркорларнинг ушбу масалада турли чекловлар, узоқ муддатли кутишлар ва бошқа сарсонгарчиликларга дуч келиши қатор муаммоларни келтириб чиқараётган эди.

Бундан буён эса жисмоний шахслар ҳам тижорат банкларининг конверсион бўлимларида чет эл валютасини эркин сотиб олиши, сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиб, улардан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиши мумкин. Шунингдек, аҳоли ўз қўлидаги нақд чет эл валютасини бозор нархида тижорат банкига сотиш учун мурожаат қилганда, тижорат банкларининг барча филиал ҳамда минибанклари томонидан чекланмаган миқдорда ва сарсонгарчиликсиз қабул қилиниши белгиланди.

Таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда экспортчиларни рағбатлантириш учун муайян ишлар амалга оширилди, уларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларга оид кўплаб имтиёзлар берилди, экспорт фаолиятини ташкил этиш бўйича тўсиқ бўлаётган қатор тартиботлар бекор қилинди. Аммо амалиётда сақланиб келинган валюта тушумини мажбурий сотиш талаби тартиби экспорт фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Президентимиз Фармони билан мулкчилик шакли ёки экспорт қилинаётган маҳсулот туридан қатъи назар, барча экспортчи ташкилотлар учун бундай тартибнинг бутунлай бекор қилингани экспорт соҳасини рағбатлантиришда адолатли қарор бўлди. Шундан -келиб чиқиб, экспортчи корхоналар эндиликда ўзларининг чет эл валютасидаги даромадларини ўз хоҳишига кўра, тўлиқ эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Фармонда, шунингдек, валюта сиёсатидаги ислоҳотлар натижасида қисқа муддатли истиқболда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларига нисбатан вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида аниқ манзилли ва шаффоф ижтимоий нафақа ҳамда субсидиялар жорий этиш, кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитларини имтиёзли микрокредитлар ажратиш орқали яхшилаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилди.

Умуман айтганда, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган мазкур ҳужжат барча ташқи савдо қатнашчисига адолатлилик тамойили асосида тенг шароитлар яратганлиги диққатга сазовордир. Шу боис биз, халқ вакиллари иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг муҳим шарти ва босқичи сифатида ушбу Фармонни қўллаб-қувватлаймиз ҳамда унинг самарали ижро этилишида фаол қатнашамиз.

Абдуғани УМИРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган