Иқтисодий тараққиётимизда муҳим босқич
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 06 Сентябрь 2017

Иқтисодий тараққиётимизда муҳим босқич

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютаси жорий халқаро валюта операцияларини амалга ошириш учун банкларда эркин сотиб олиниши ҳамда сотилиши кафолатланади.

Бугун мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш орқали унинг рақобатдошлигини ошириш, чет эл инвестициясини кенг жалб этиш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ва жуғрофиясини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаяпти. Бинобарин, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонни дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаши, халқимиз турмуш сифатини оширишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Айтиш жоизки, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 13 минг 339 та лойиҳа рўёбга чиқарилган, 2,1 трлн. сўмлик кредитлар ўзлаштирилиши баробарида, 10 та эркин иқтисодий зона, 5 та кичик саноат зонаси ташкил қилинди. Қолаверса, “Peugeot” ҳамда “Citroёn” бренди билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича завод, Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси барпо этилмоқда.

Бундай йирик ва истиқболли лойиҳалар ижроси учун замонавий технология ҳамда жиҳозларни олиб келиш, инвесторларга кафолатли ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий механизмларни, жумладан, бозор талаблари асосида шаклланадиган валюта сиёсатини ҳаётга жорий қилиш, иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш жуда муҳим ўрин тутади.

Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони молия экспертлари, иқтисодчилар, тадбиркорларимиз, инвесторлар, қўйингки, бутун халқимиз томонидан катта мамнунлик билан кутиб олинди. Зеро, ушбу Фармон юртимиз иқтисодий тараққиётидаги муҳим тарихий ҳужжат бўлди, десак, асло янглишмаймиз.

Дарҳақиқат, ушбу дастуриламал ҳужжат, мазмун-моҳиятига кўра, амалдаги валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ этиш, валюта сиёсатини либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга қаратилган.

Очиғи, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, ишбилармонлик ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилишга тўсиқ бўлаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги мана шундай кенг қамровли ислоҳотларни кўзда тутувчи ҳужжатни қабул қилиш заруратини кун тартибига олиб чиққан эди. Жумладан, валютани тартибга солишга ҳаддан зиёд маъмурий аралашувлар, ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар учун алоҳида имтиёз ва преференцияларнинг мавжудлиги оқибатида тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнес юритишга доир тенг бўлмаган шарт-шароитлар пайдо бўлган ва параллел чет эл валютаси бозори ҳамда айирбошлаш курси вужудга келганди. Валюта курси сиёсатининг ташқи савдони рағбатлантиришдаги роли сусайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товар ҳамда хизматлари нархларининг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини пасайтирганди. Бу муаммо ҳамда камчиликлар Ҳаракатлар стратегиясининг жамоатчилик муҳокамасида юртдошларимиз, ишбилармонлар, сармоядорлар томонидан ҳам алоҳида қайд этилган эди.

Маълумки, дунё иқтисодиёти ҳали-ҳануз глобал молиявий инқирознинг салбий оқибатларидан азият чекаётган, жаҳон бозорларида турғунлик сақланиб қолаётган бир шароитда бундай принципиал ислоҳотни амалга ошириш учун қатъий сиёсий хоҳиш, пухта ўйланган иқтисодий режалар керак. Шу маънода, иқтисодиётнинг оқсаётган тармоқларини жадал тараққий топтириш билан бир қаторда, аҳолининг кам таъминланган қатлами турмуш сифати пасайишига, бозорларимизда импорт қилинадиган истеъмол товарлари нархлари кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида валюта сиёсатини либераллаштиришга пухта ҳозирлик кўрилди, халқимиз таъбири билан айтганда, “етти ўлчаб, бир кес” тамойилига риоя этилди.

Шу ўринда Президентимиз томонидан мазкур масалага ўта жиддий ёндашилиб, босқичма-босқич амалий чора-тадбирлар кўрилганини алоҳида айтиб ўтиш зарур. Тижорат банкларини молиявий соғломлаштириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш бўйича кўламли ишлар бажарилди, қолаверса, импорт-экспорт соҳасидаги қатор чекловлар олиб ташланди. Жумладан, 2017 йилнинг 1 августидан экспорт қилувчи хўжалик субъектларига маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспортидан валюта тушумларини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинди.

Экспертларнинг айтишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган валюта сиёсатини либераллаштириш чора-тадбирлари муҳим ижтимоий жиҳати, яъни аҳолининг кам таъминланган қатламини муҳофаза этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини амалда намоён қилгани билан диққатга сазовор. Хусусан, Фармонда валюта айирбошлаш курсини либераллаштиришнинг товар ҳамда хизматлар, айниқса, халқ истеъмоли маҳсулотларига ички нарх-навонинг шаклланишига таъсирини камайтириш мақсадида амалдаги божхона меъёрлари ва тўловлари ставкаларини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси белгилаб берилди. Бундан ташқари, нархлар барқарорлигини ҳамда бозорларнинг истеъмол товарлари билан тезкор тўлдирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Яна бир масала. Фармонда миллий валютага бўлган ишончни кучайтиришга қаратилган қатор нормалар ҳам ўз ифодасини топган. Кейинги йилларда айрим товар ва хизматларни (автомобиллар, авиачипталар ҳамда бошқалар) республика ҳудудида чет эл валютасига сотиш амалиёти тадбиркорлар ва аҳолига ноқулайликлар яратиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлаётган эди. Бундан буён республика ҳудудида барча товар ҳамда хизматлар учун ҳисоб-китоблар ва тўловлар, давлат божларининг ундирилиши, товар ҳамда хизматлар нархларининг белгиланиши фақат миллий валютада амалга оширилади.

Валюта сиёсатини либераллаштириш — кечиктириб бўлмайдиган ҳаётий зарурат. Негаки, ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан пул-кредит, солиқ-бюджет ва иқтисодий сиёсатнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг самарали мувофиқлаштирилишига боғлиқ.

Валюта курсларини унификация қилиш ҳамда валюта ресурсларини бозор тамойиллари асосида тақсимлаш имкониятларини яратиш, шу йилнинг 17 — 24 июль кунлари Тошкентда бўлган Халқаро валюта фондининг жаноб Альберт Егер бошчилигидаги миссияси баёнотида қайд этилганидек, Ўзбекистон Марказий банкига барқарорликни қўллаб-қувватлаш ва инфляцияни самарали назорат қилишга йўналтирилган пул-кредит сиёсатини олиб боришига шароит яратади. Бу ислоҳот, шунингдек, ташқи рақобатдошликни ошириш, хорижий инвестицияларни бевосита жалб қилиш ҳамда ички ресурсларни тақсимлашни такомиллаштириш ҳисобига иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсишга имкон беради.

Қисқача айтганда, валюта бозорини либераллаштириш жараёнида давлат иқтисодий сиёсатининг мазкур Фармонда белгиланган устувор йўналишларининг тўлиқ ижроси таъминланиши барча ташқи савдо фаолияти қатнашчиларига тенг шароит яратади ва миллий валютамизнинг мавқеини кучайтиради, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Мухамет ДЖУМАГАЛДИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР