XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 06 Сентябрь 2017

Қаловини топса, қор ҳам ёнади

Тан олиш керак, яқин-яқингача коммунал хўжаликларнинг аҳоли яшаш манзилларини “кўздан йироқроқ” тамойилида маиший чиқиндилардан холи этиш юмушлари атроф-муҳит тозалигига  заррача  наф бермасди. Аксинча, шаҳар ёки қишлоқлар четидаги ахлатхоналар узоқ йиллар мобайнида экологик мувозанатга таҳдид солиб келганлиги ҳеч кимга сир эмас.

— Ваҳолонки, ривожланган мамлакатларда ушбу тармоққа даромад манбаи сифатида қаралади, — дейди Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ер ва сув назорати бўлими бошлиғи Малика Мамадиярова. — Чиқиндиларнинг ташилиши, қайта ишланиши ҳамда ишлаб чиқаришга қайта жалб этилиши (рекуперация) билан йирик корхона ва ҳатто, трансмиллий корпорациялар шуғулланади. Соҳанинг мана шундай иқтисодий самарадорлиги аҳолини ижтимоий муаммодан халос этаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Кейинги пайтда республикамизда бошқа масалалар қаторида атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, хусусан, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан утилизация қилиш борасидаги ишланмаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса Навоий шаҳридаги “Бережливость” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси тадбиркорларини “Naveco” лойиҳасини амалиётга татбиқ этишга руҳлантирди. Эътиборлиси, у маиший -чиқиндиларни тўплаш жараёнидаёқ саралаб-ажратиш тамойилига асосланган. Шунингдек, бу билан ахлат ташлаш сиғимларининг ер остига жойлаштирилиши туфайли атрофга нохуш ҳидлар тарқалишининг ҳам олди олинмоқда.

— Корхонамизда аҳоли учун “Ишонч телефони” мавжуд бўлиб, у орқали фуқаролар ўз таклиф ва шикоятларини истаган вақтда билдиришлари мумкин, — дейди корхона директори ўринбосари Арман Бердиев. — Бу ишимизда сифат ва самарадорликни таъминлаш баробарида, аҳолининг атроф-муҳит мусаффолигини янада яхшилаш борасидаги фикр-мулоҳазаларини чуқурроқ ўрганиш имконини ҳам бермоқда. 

Завод муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таъминланди, ахлатларни ажратиш цехи ва бир қатор ёрдамчи хўжаликларда бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етказилди. Айни пайтда Хитойнинг “Beston Machinery Company Ltd” компаниясидан полимер чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналарини олиб келиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Улар ёрдамида бир кеча-кундузда 200 тонна иккиламчи хом ашё қайта ишланади. Шу тариқа юз йил ўтса ҳам ер остида йўқ бўлиб кетмайдиган полимер чиқиндиларнинг атроф-муҳитга етказаётган зарарига барҳам берилади. Зеро, халқимиз айтганидек, “Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади”. 

Вилоятда, шунингдек, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” асосида тизимли ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган дастур самараси бўлиб, шу асосда бизнес-режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, корхонанинг даромад ва харажатлари прогноз кўрсаткичлари белгиланиб, вилоятдаги юридик ҳамда жисмоний шахс мақомидаги мижозларни тўлиқ қамраб олиш белгиланган. 

Қисқача айтганда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетишдан ташқари, уларни зарарсизлантириш ҳамда қайта ишлаш орқали иккиламчи фойдаланишга татбиқ этиш каби комплекс тадбирлар режалаштирилмоқда. Пировардида маиший чиқиндилар ташвишидан чекка ҳудудлар ҳам холи этилади. 

Темур  ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган