XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 03 Сентябрь 2017

Улуғвор мақсадлар рўёби

Бухоро — Мискин темир йўли қурилишининг дастлабки босқичи якунига етди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг март ойида Бухоро вилоятига ташрифи давомида Бухоро — Мискин темир йўли қурилишининг бориши билан танишиб, бир қатор таклиф ва тавсияларини берган эди. Ўтган қисқа муддатда бу манзилда улкан бунёдкорлик ишлари бажарилди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами куни мазкур иншоот қурилишининг биринчи босқичи якунига етказилди.

Дастлаб эътиборингизни қуйидаги рақамларга қаратмоқчимиз. “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти томонидан лойиҳалаштирилган темир йўлнинг узунлиги 355 километрни ташкил этади. Шундан 335 километри янгидан қурилди. Бунёдкорлик юмушларига 2000 га яқин ишчи-хизматчилар, йўл қурилиши соҳаси мутахассислари, мингдан зиёд техника воситалари жалб қилинди.

— Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан рўёбга чиқарилаётган мазкур йирик лойиҳанинг мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта, — дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Йўл хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Умматов. — Бу шунчаки темир йўл эмас, балки тараққиёт тимсолидир. Узоқ истиқболни кўзлаб рўёбга чиқарилаётган ана шундай лойиҳалар халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, юртимиз сайёҳлик салоҳиятини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Бевосита бунёдкорлик ишларига тўхталадиган бўлсак, бунда Навоий — Учқудуқ — Султон Увайстоғ — Нукус, Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон, Ангрен — Поп, шунингдек, хорижда, хусусан, қўшни Афғонистондаги темир йўл қурилишларида тўплаган тажрибамиз қўл келди. Бухоро туманидан то Мискин бекатигача бўлган масофага бир вақтнинг ўзида икки томондан пўлат излар ётқизилди.

Дарҳақиқат, бепоён саҳро бағрини кесиб ўтган мазкур темир йўл қурилишида ишчилар чинакамига фидойилик кўрсатдилар. Объектда 22 миллион метр куб ҳажмдаги тупроқ ишлари амалга оширилди. 121 сунъий иншоот, 12 та кўприк, 6 та йўлўтказгич қурилди. Шу билан бирга, мазкур йўналишда 5 тадан станция ва разъезд ҳам барпо этилди.

Мутахассислар эътирофича, мазкур лойиҳа ҳаётга тўлиқ татбиқ қилингач, поездларнинг ҳаракат тезлиги ошиб, вақт қисқаради. Масалан, айни кунгача пойтахтимиздан Урганчга қатновчи поездлар Навоий — Учқудуқ — Мискин магистрали орқали 1064 километр йўл босаётган бўлса, ушбу лойиҳа шарофати билан масофа қарийб 75 километр қисқаради. Бу эса нафақат вақт, балки -ёнилғи ҳамда бошқа харажатларни ҳам тежаш имконини беради.

Таъкидлаганимиздек, 1 сентябрь куни йўлнинг 147-148 километрлари орасида сўнгги “пўлат из”лар уланди. Бу ерда тўпланган тизим ишчи-ходимлари, меҳнат фахрийлари, Бухоро, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан келган турли соҳалар вакиллари тарихий лаҳзанинг шоҳиди бўлишди. Рельсларни қўйишга ихтисослаштирилган улкан кўтарма кранлар воситасида икки томондан келган “пўлат из”лар бир-бирига туташтирилди.

— Юртимизда амалга оширилаётган бу каби улкан лойиҳаларни кўриб ғурурланасан, киши. Қолаверса, мазкур темир йўл Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида қурилишида рамзий маъно бор, — дейди меҳнат фахрийси Райимбой Шержонов. — -Президентимиз раҳнамолигида халқимизнинг талаб-истакларидан келиб чиққан ҳолда барпо этилган бу иншоот эл-юрт манфаатларига хизмат қилади. Янги йўл мамлакатимиз пойтахти билан энг чекка ҳудудлар — Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини боғлайди. Дейлик, биз илгари Бухорога келиш учун 6-7 соат вақт сарфлардик. Янги темир йўлда тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши билан манзилга етиш учун 2,5 соат кифоя қилади. Яна бир жиҳати, ҳудудимизда юзлаб сайёҳлик объектлари бор. Уларни томоша қилиш, бой меросимиз билан яқиндан танишиш истагидаги меҳмонлар учун ҳам бу йўл ҳар томонлама қулайдир.

Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичи ниҳоясига етди. Эндиликда қурувчиларни ушбу йўлни электрлаштириш, пухта инфратузилмани яратиш билан боғлиқ кенг қамровли тадбирлар кутмоқда. Негаки, келгусида бу йўлдан юқори тезликда ҳаракатланувчи экологик хавфсиз электропоездлар қатнови йўлга қўйилади.

Мақоламизни эса яна бир диққатга молик далил билан якунламоқчимиз. Шу пайтгача мамлакатимиз темир йўлларининг умумий узунлиги 6500 километрдан зиёдни ташкил этаётганди. Бухоро — Мискин янги темир йўли лойиҳаси туфайли мазкур кўрсаткич қарийб 7000 километрга етказилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган