Жаҳон стандартларига мос
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 30 Август 2017

Жаҳон стандартларига мос

автомобиль шиналари юртимизда ишлаб чиқарилади

Энг улуғ ва энг азиз айём — Мустақиллик байрамини муносиб туҳфалар билан қарши олиш эзгу анъанага айланган. Истиқлолимизнинг 26 йиллик тўйи арафасида ҳам кўплаб йирик саноат корхоналари, замонавий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўркам тураржойлар фойдаланишга топширилаяпти. Иқтисодиётимизни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган бундай лойиҳалар “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида ҳам муваффақиятли ҳаётга татбиқ этилиб, бир-кетин ишга туширилмоқда.

Хитойнинг “Поли техноложи” компанияси билан ҳамкорликда конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқариш корхонаси улар орасида энг йириги ҳисобланади. Айни пайтда мазкур заводда қурилиш-монтаж ишлари деярли якунланди. Режага мувофиқ,  корхонанинг илк маҳсулоти — автомобиль шинаси 1 сентябрь куни ишлаб чиқарилиб, халқаро стандарт олиш учун синовга тақдим этилади.

Бугун Ангрен шаҳрида ҳаёт қайнамоқда. У бамисоли йирик қурилиш майдонини эслатади. Бу ерда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватлари барпо қилинишида хорижий инвесторлар фаол иштирок этаётгани, юртимизда қулай сармоявий муҳит яратилганидан далолат беради. 

Давлатимиз раҳбари яқинда Тошкент вилоятига ташрифи давомида 214 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция эвазига бунёд этилаётган конвейер лентаси ҳамда автомобиль шинаси тайёрлаш корхонасида ишларнинг бориши билан яқиндан танишиб, қимматли маслаҳатларини берар экан, жумладан, шундай деди: “Бу завод мамлакатимиз иқтисодиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда жаҳон стандартларига мос, юқори сифат ва кенг номенклатурадаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Одамлар барқарор даромад манбаига эга бўлади, ҳаётдан рози бўлиб яшайди”. 

Дарҳақиқат, бу ерда тайёрланадиган маҳсулотлар нафақат саноат, қишлоқ хўжалиги, балки одамлар ҳаёти учун энг зарур товарлардир. Нега деганда, ички бозорда эҳтиёж катта бўлган шиналар, конвейер ленталари ҳозиргача валюта ҳисобига хориждан олиб келинади.

Улар маҳаллийлаштирилиши импорт ўрнини тўлдириш, валюта маблағларини тежаш, шу билан бирга, экспорт ҳажмини ошириш имконини беради.

Янги заводда “Bars” бренди остида  21 хилдаги автошиналар, икки хилдаги конвейер ленталари ишлаб чиқарилади. Яъни буюртмачиларга йилига 100 минг погон метр конвейер лентаси, 3 миллион дона автомобиль, 200 мингта қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналар етказиб берилади. Бу ички бозор сифатли шиналар билан тўлдирилиши баробарида, қарийб 60 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади, деганидир. 

— Завод тўлиқ қувват билан фаолият бошлагач, 1200 га яқин иш ўринлари яратилади, — дейди корхона директори Шуҳрат Аминов. — Ҳозиргача  68 нафар ёш мутахассис Хитойда малака ошириб қайтди. Бундай ҳамкорлик аниқ ва манзилли режа асосида изчил давом эттирилади. 

Қурилиш-монтаж ишларида мингдан ортиқ хитойлик ҳамкорлар билан бир қаторда, маҳаллий мутахассислар ҳам меҳнат қилмоқда. Уларнинг ғайрат-шижоати билан ўзбек автомобилларининг бутловчи қисмлари сони яна биттага кўпаймоқда. Лекин унинг аввалгиларидан фарқи катта. 

Гап шундаки, яқинда Асака шаҳридаги “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида бўлиб, автомобилларни йиғиш жараёни, хусусан, уларга ғилдирак ўрнатиш линияси билан танишганимизда, устанинг ярим ҳазил маънода айтган гаплари кўпчиликнинг ёдида қолди. У автомашинани бирор-бир бутловчи қисми бўлмаса-да, ташқи таъсир ёрдамида юргизиш мумкинлигини, лекин ғилдираксиз юрмаслигини таъкидлади.

Президентимизнинг қисқа муддат ичида Ангрен шаҳрига, хусусан, янгидан бунёд этилаётган корхонага икки марта ташриф буюргани ҳам мазкур завод автомобилсозлик саноати ривожида нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР