Экспорт географияси кенгаймоқда
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 26 Август 2017

Экспорт географияси кенгаймоқда

Имконият ва имтиёз кишидаги тадбиркорлик салоҳиятини юзага чиқаришда муҳим роль ўйнайди. Давлатимиз томонидан ишбилармонларга қўшимча шарт-шароит ва имтиёзлар яратиб берилаётганининг боиси ҳам шунда. Зеро, тадбиркор бой бўлса, давлат қудратли, аҳоли турмуш даражаси юқори бўлади.

Президентимизнинг 2016 йил 15 сентябрдаги “2016 — 2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори саноатнинг мазкур жабҳасида мулкдорлар сафи кенгайиши, юртдошларимизнинг бизнес ғоялари рўёбига қанот бағишламоқда.

Пойтахтимиздаги “Excellent East” масъулияти чекланган жамияти ички ва ташқи бозорга сифатли пойабзал етказиб бериш фаолияти билан шуғулланаётган корхоналардан биридир. У Хитой, Италия, Германия каби давлатлардан келтирилган замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган. Бу ускуналар янги дизайндаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилишида қўл келаяпти ва корхона маҳсулотларига бўлган талаб ортиб, буюртмачиларга йилига 30 минг жуфт пойабзал етказиб берилмоқда.

— Фаолиятимизнинг дастлабки йилларида корхонамизда, бор-йўғи, беш киши меҳнат қиларди, — дейди “Excellent East” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Фазлиддин Мухторхўжаев. — Ҳозирги пайтда эса уларнинг сони олтмишдан зиёд.

Бундай натижага эришишимизда тадбиркорларга кўпроқ эркинлик яратилаётгани айни муддао бўлди. Қолаверса, аҳоли талаб ва эҳтиёжини ўрганган ҳолда, харидоргир маҳсулотлар тайёрлаш пайидан бўлаяпмиз.

Сифат фаолиятининг бош мезонига айланган мазкур корхонада тайёрланаётган маҳсулотларни кўриб, кўзингиз қувнайди. Рости, авваллари бундай оёқ кийимлар, асосан, четдан олиб келинган бўлса, бугун бунинг акси. “Excel” бренди остида ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар айни пайтда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон каби мамлакатларга экспорт қилинаётир. 

Соҳада ўн йиллик тажрибага эга корхона жамоаси фақат эркаклар пойабзалини тайёрлаш билан чекланиб қолаётгани йўқ. Ҳозирги кунда аёллар учун бежирим оёқ кийимлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги линияни ўрнатиш жараёни якунига етказилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 400 минг АҚШ долларига тенг. Унинг доирасида яна ўнга яқин ёшлар ишли бўлиб, қўшимча равишда 20 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарила бошланади. 

— Бугун биз, тадбиркорлар учун давлатимиз томонидан жуда кенг имкониятлар яратиб берилаяпти, — дейди Ф. Мухторхўжаев. —  Бундан унумли фойдаланишимиз лозим. Сабаби, юртимизда кичик бизнес вакиллари учун берилаётган солиқ, божхона ва бошқа кўплаб имтиёзлар бошқа давлатлар тажрибасида кузатилмаган. 

Аммо ютуқлар билан бирга, айрим камчиликлар ҳам бор. Хусусан, бизни анчадан бери ўйлантириб келаётган масала, бу — кадрлар танқислиги. Шу боис таълим муассасаларида айнан пойабзал ишлаб чиқариш технологиясини ипидан-игнасигача пухта ўргатадиган тизим жорий қилинса, тармоқ ривожида муҳим аҳамият касб этарди.

Бинобарин, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатли бўлса, харидор ундан барака топса, ишбилармон ўз вазифасини сидқидилдан бажарган бўлади. 

Раҳим ШЕРҚУЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР