Асрларга татигулик улкан лойиҳалар
XS.UZ
Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди
  • 23 Август 2017

Асрларга татигулик улкан лойиҳалар

Мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт тизимининг ўрни беқиёс. Чунки транспорт кириб борган жойларда бошқа инфратузилма объектлари ҳам пайдо бўлиши оддий ҳақиқат.

Бинобарин, ушбу тармоқдаги ҳар бир лойиҳа кенг қамровли ва аниқ мақсадларга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.
Бугунги кунда бу борадаги ишлар, масалан, темир йўл соҳасида изчил давом эттирилиб, қайсидир йўналиш бўйлаб электр линиялари тортилаётган бўлса, бошқасида тезюрар поездлар қатнови ташкил қилинаётир. Булар бир вақтлар ушалмас орзудек туюлган бўлса-да, ҳозир барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмизки, тизимдаги бунёдкорлик ишлари тезюрар поезд янглиғ жадал илдамламоқда. Темир йўлчиларимиз эса бунга фидокорона меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшишаётир.

Масофа қарийб 75 километр қисқаради
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилда Бухоро вилоятига ташрифи чоғида янги темир йўл қурилишида рўёбга чиқарилаётган истиқболли лойиҳалар билан танишиб, тармоқдаги ишлар сифатини янада оширишга қаратилган қатор таклиф ва тавсияларини берган эди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки миллий ҳамда замонавий коммуникация тармоғининг бир қисми, яъни Бухоро — Мискин темир йўли ушбу ҳудуддан ўтади. Унинг умумий узунлиги 355 километрни ташкил этса, шундан 335 километри янгидан қурилмоқда. 20 километрлик масофада эса реконструкция ишлари бажарилаяпти. Умумий қиймати 283,1 миллион АҚШ долларидан иборат мазкур лойиҳага кўра, янги линияда 121 сунъий иншоот, шу жумладан, 12 та кўприк ва 6 та йўлўтказгич, 5 та станция, яна шунча разъезд барпо этилиши кўзда тутилган.
Тасаввур қилинг, айни ёз фасли. Қуёш тик келиб, теварак-атрофни қиздирмоқда. Жазирама тафти, айтиш мумкинки, соя-салқин ёки тоғ шароитида унчалик билинмас. Аммо чўлда бўлсангиз, соя жой қидириб қолишингиз аниқ. Бухоро — Мискин темир йўли айнан саҳрони, яъни Қизилқум кенгликларини ёриб ўтади.
Кун қизигандан-қизимоқда. Бироқ темир йўлчиларимиз шашти пасайгани йўқ. Аксинча, жараён авж палласига кириб, ишлар тобора қизғин тус олаяпти. “Пўлат излар” ётқизиш бир зумга тўхтамайди.  Ҳамма масъулиятли вазифани ўз муддатида адо этиш ҳаракатида. Сабаби, бу лойиҳа поездлар ҳаракатланиш вақтини қисқартириб,  халқимизга катта қулайлик яратади.
Келажакда мазкур темир йўл линияси орқали юк ва йўловчи ташиш поездлари қатнови амалга оширилади. Бу эса ушбу ҳудуддаги қазилма бойликларини ўзлаштириш, улардан самарали фойдаланиш ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этишга кенг йўл очиб беради.
Қурилиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида қудратли техникалар, автотранспорт воситаларини сақлаш ва таъмирлаш учун махсус база, шунингдек, кўчма вагонлар ҳам ташкил этилган. Ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа зарур жиҳозлар қурилиш участкаларига кечиктирилмасдан етказиб берилаяпти. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналари қувватини ошириш, қайта жиҳозлаш, замонавий техникалар олиб кириш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилган.
— Айни пайтда бунёдкорлик жараёнида 2000 га яқин ишчи-хизматчилар, тажрибали соҳа мутахассислари ҳамда 1000 дан зиёд қудратли техникалар жалб этилган, — дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Махсус механизациялашган йўл станцияси иш бошқарувчиси Нуриддин Ортиқов. — Шу кунгача улар саъй-ҳаракати билан тупроқ юмушлари ҳамда ер кўтарма ишлари бажарилиб, пешма-пеш “пўлат излар” ётқизилмоқда. Пировардида 121 сув ўтказиш иншооти, кўприк ва йўлўтказгичлар битказилди. Темир-бетон панжаралар яқин ҳудудда йиғилиб, дарҳол махсус вагонлар орқали объектга жўнатилмоқда. Қурилиш-монтаж жараёнлари Бухоро туманидан “Мискин” бекатигача бўлган оралиқда бир вақтнинг ўзида ҳар икки томондан амалга оширилаяпти. 
Яна бир маълумот. Шу кунга қадар пойтахтдан Урганчга қатновчи поездлар 1064 километр йўл босиб Навоий — Учқудуқ — Мискин магистрали орқали ҳаракатланаётган бўлса, ушбу лойиҳа рўёбга чиқарилгач, масофа қарийб 75 километр қисқаради. Табиийки, бу йўл учун кетадиган вақт, ёнилғи ва бошқа харажатларни тежашга замин яратади.
Айни пайтда мамлакатимиз темир йўлларининг умумий узунлиги 6500 километрдан ортиқ бўлса, Бухоро — Мискин янги темир йўли ишга тушгач, ушбу кўрсаткич қарийб 7000 километрга етади. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 мартдаги “Бухоро — Мискин” темир йўл линиясини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тобора жадал тус олаётган бунёдкорлик тадбирлари ана шу жиҳатлари билан янада аҳамиятлидир.
— Тизимда йигирма йилдан зиёд вақт мобайнида меҳнат қилиб келаяпман, — дейди “Фахрий темир йўлчи” мукофоти соҳиби, “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” бошлиғи Бердах Қудайназаров. — Ишни оддий электр монтёрликдан бошлаган бўлсам, ўтган давр мобайнида республикамизнинг кўплаб ҳудудларидаги қурилишларда иштирок этдим. Айни пайтда эса жамоамиз билан Бухоро — Мискин йўналишидаги бунёдкорлик ишларида қатнашаяпмиз.
Касбимдан, бу орқали мамлакатимиз равнақи йўлидаги ислоҳотларда озгина бўлса-да, ҳиссам борлигидан мамнунман. Президентимиз Фармони боис бу йил касб байрамимизни илк бор расмий равишда нишонлаганимиз биз учун катта бахт, албатта.

Сердаромад соҳа
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил январь ойида Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида воҳанинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш, ундан самарали фойдаланиш, сайёҳларга Хива шаҳрининг ноёб тарихий-маданий ва меъморчилик мероси билан кенгроқ танишишлари учун қўшимча шароитлар яратиш, транспорт хизматлари сифатини такомиллаштириш бўйича муҳим топшириқ ҳамда тавсиялар берган эди.
Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига республиканинг асосий сайёҳлик марказларини боғлашга хизмат қилувчи Урганч — Хива янги темир йўл линиясини қуриш, электрлаштириш ҳамда тезюрар поездлар ҳаракатини ташкил этиш борасида кўрсатма берилиб, лойиҳани қисқа фурсатда сифатли бажариш вазифаси юклатилганди. Қиймати 35,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳанинг умумий узунлиги 29,6 километрни ташкил этади. Бугунги кунда мазкур линияда иш қизғин тус олган.
— Темир йўл линиясини ишга тушириш минтақада йўловчи ва юк ташиш салоҳиятини оширади, — дейди Капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи Анвар Дўсмуҳаммедов. — Лойиҳага кўра, Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга замонавий вокзал ҳам қад ростлаяпти. Илғор архитектуравий ечимлар асосида лойиҳалаштирилган иншоот шаҳарнинг қадимий жозибасини эслатувчи жиҳатлар билан уйғунлаштирилади. Бу мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар ҳамда юртимиз аҳолисига қулайликлар яратиш баробарида, қўшимча иш ўринлари очиш имконини беради.
Лойиҳа доирасида 124 та сунъий иншоот, 6 та кўприк ва йўлўтказгичлар қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, линия бўйлаб 11 темир йўл кесишмаси бунёд қилинади. Айни вақтда бу ердаги бунёдкорлик ишларини амалга оширишга 210 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар, мутахассислар жалб этилган. Лойиҳани белгиланган вақтда, сифатли ва мустаҳкам қилиб рўёбга чиқариш мақсадида 65 га яқин қудратли техника ва механизмлар куну тун ишлатилмоқда. Техникалар ҳамда автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи махсус база ташкил этилиб, ёнилғи ва керакли ускуналар узлуксиз етказиб берилаётир.
Қурилишда темир йўл тизимидаги бир қатор корхона ва ташкилотлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, “пўлат излар” “203-тажриба йўл машина станцияси”да тайёр ҳолатга келтирилиб, “Қўнғирот 279-йўл машина станцияси” томонидан ўз вақтида йўналиш бўйлаб ётқизилмоқда. Бунда замонавий поездларнинг юқори тезликда ҳаракатланиши инобатга олиниб, илғор технологияларга таянилмоқда.

Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?
Таҳлилчилар бу орқали, энг аввало, поездлар ҳаракати тезлиги ошишини, юк ва йўловчи ташиш ҳажми кўпайиб, таннархи арзонлашишини эътироф этишади. Қолаверса, унинг атроф-муҳитга ижобий таъсири ҳам кам эмас. Шу боис айни пайтда мазкур жиҳатга дунё миқёсида катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам.
Фикримизни қуйидаги мисол билан исботласак, айни муддао бўлар эди. Яъни илгари йўловчилар Тошкентдан Бухорогача 600 километрдан ортиқ масофани темир йўл орқали 7-8 соатда босиб ўтишарди. Ўтган йили йўналиш тўлиқ электрлаштирилиб, “Afrosiyob” поезди қатнови йўлга қўйилгач, бу муддат 3 соату 20 дақиқага туширилди. Йўловчи учун қайси бири қулай эканлигини яхши англаб турибсиз, албатта. Қолаверса, мазкур лойиҳа фойдаланишга топширилиши натижасида темир йўл участкасининг ўтказиш имконияти 36 фоиз ошиб, эксплуатация харажатлари шунчага камайди. Яна бир муҳим жиҳати, 200 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.
Айни пайтда мамлакатимиз темир йўлларининг 1700 километрдан ортиғи тўлиқ электрлаштирилган. Ҳозирги кунда бу жараён, хусусан, Қарши — Термиз йўналишида жадал олиб борилмоқда. Умумий узунлиги 325 километрга тенг мазкур линиянинг Дарбандгача бўлган 183 километри тўлиқ электрлаштирилиб, электровозлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бунинг учун Тошгузардан Дарбандгача бўлган масофада 9560 дан зиёд контакт тармоқ таянчлари учун чуқурлар қазилиб, 8000 га яқин пойдевор, 7 ярим мингдан зиёд темир-бетон ва металл таянчлар, шунингдек, 4200 дан ортиқ консоллар ўрнатилган. Ушбу йўналишда ушлаб турувчи тросс ҳамда контакт симлари тарқатилган. Қисқаси, мавжуд темир йўлда энди бемалол замонавий электровозлар ҳаракат қилиши мумкин. Ҳозир эса Дарбанд — Термиз участкасида қурилиш-монтаж ишлари қизғин давом эттирилмоқда.
Айтиш жоизки, электрлаштириш жараёнларида замонавий технологиялардан унумли фойдаланилаяпти. Жумладан, Франциядан келтирилган 3 та дрезина ва шунча ишчи поезди белгиланган юмушларни  сифатли бажаришда қўл келаётир.
Лойиҳага кўра, Бойсун таянч нимстанцияси ишга туширилади. Бундан ташқари, Деҳқонобод, Оқработ ва Тошгузарда ана шундай станциялар шай ҳолатда. Эътиборлиси, қурилаётган объектларда замонавий автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви, шунингдек, электр энергияси сарфини ҳисоб-китоб қилишни автоматлаштириш тизимини қўллаш режалаштирилган. Контакт тармоғини қуриш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар Маҳаллийлаштириш дастури асосида ўзимизда ишлаб чиқарилгани харажатларни камайтиришда айни муддао бўлаяпти.
Ўзбекистон қадимдан минтақаларни бир-бири билан боғловчи улкан транспорт йўлаги сифатида танилган. Бугун эса бу жараён янги ва замонавий воситалар орқали тобора кенг қулоч ёймоқда. Шу маънода, темир йўлларимизда амалга оширилаётган лойиҳалар асрларга татигулик аҳамиятга молик, десак, айни ҳақиқатдир. 

Дилшод УЛУFМУРОДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР