Сув тўққиз босқичда фильтрланади
  • 22 Август 2017

Сув тўққиз босқичда фильтрланади

Учқудуқ шаҳрида “Biometriya-Qizilqum” масъулияти чекланган жамияти тадбиркорлари томонидан сув қадоқлаш йўлга қўйилди.

Кўп йиллардан буён фойдаланилмаётган бинода иш бошлаган мазкур ишлаб чиқариш цехида уч юз метр чуқурликдан олинаётган оби-ҳаёт тўққиз босқичда фильтрланмоқда.
Жамият раҳбари Ботир Мажидовнинг айтишича, корхонада кунига бир тоннагача сув мана шундай усулда ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб берилаяпти.
Эндиликда корхона тадбиркорлари қиймати 150 минг АҚШ долларилик янги лойиҳа устида изланишлар олиб бормоқдалар. Ушбу мақсад амалга ошиши билан ишлаб чиқариш ҳажми ўн баробар ортади.
Айтиш керакки, туманда жорий йилда жами 33 та лойиҳа рўёбга чиқарилиши мўлжалланмоқда. Бунинг учун 2 миллиард 730 миллион сўмлик сармоя йўналтирилади.

Темур  ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn