XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 22 Август 2017

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда

Мутахассисларнинг фикрича, Сурхондарё вилоятининг иқлими қулайлиги ва тупроғи унумдорлиги боис бир йилда уч маротабагача ҳосил етиштириш мумкин. Бу воҳада аграр тармоқни жадал ривожлантиришда улкан имконият мавжудлигидан далолат беради. Шулардан келиб чиқиб, ҳудудда соҳа тараққиётига қаратилган қатор истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётир.

Термиз туманидаги “Gold  Agro  Fresh” агрофирмаси фаолияти бунга яққол мисолдир.
639 гектар ер майдонига эга ушбу агрофирма, асосан, мева-сабзавот етиштириш ҳамда уларни экспорт қилишга ихтисослаштирилган. Бу ерда иссиқхона шароитида ноанъанавий сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳам йўлга қўйилган.
— Айни пайтда энг замонавий технологиялар асосида қиймати 35 миллион АҚШ долларилик 100 гектарлик иссиқхона қурилиши лойиҳасини амалга оширмоқдамиз, — дейди “Gold  Agro  Fresh” агрофирмаси раҳбари Фарҳод Шеров. — Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида агрофирмамиз фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, ўзларининг қимматли таклиф ва тавсияларини берган эдилар. Жумладан, йилда икки маротаба ҳосил олишга мўлжалланган иссиқхонамиз имкониятини юқори баҳолаб, бундай илғор технологияни вилоятда кенг оммалаштириш лозимлигини таъкидлагандилар. Ҳозирга қадар 30 гектар майдонда иссиқхона қурилишини охирига етказиб, помидорнинг серҳосил ва эртапишар навини парваришламоқдамиз.  Лойиҳа тўла рўёбга чиққач, йилига 10 минг тонна помидор ҳосили етиштирилиб, 30 миллион доллар миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинади.
Худди шунингдек, “Gold Dried Fruits Export” корхонаси ҳам полиз ва сабзавот маҳсулотларини хорижий давлатларга сотишни йўлга қўйган. Хусусан, ҳозиргача 10 миллион доллардан ортиқ маҳсулот ташқи бозорларга етказиб берилди. Жорий йил охиригача 50 миллион долларлик экспорт амалиётини бажариш режалаштирилган. Вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маълум қисми мазкур корхона томонидан экспорт қилинаётгани аҳолининг реал даромади ортишига имкон бераётир.
— Кўп йиллардан буён 10 сотих томорқамдаги иссиқхонада деҳқончилик билан шуғулланиб келаман, — дейди Расулжон Эрматов. —Помидор, бодринг етиштириб, халқимиз дастурхони файзу баракали бўлишига ҳисса қўшиб келаётганимдан фахрланаман. Аммо бугун биз деҳқончилик маданиятини янада ошириб, маҳаллий шароитда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали даромадимизни янада кўпайтиришимиз лозимлигини даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. Буни бежиз айтмаяпман. Бу йил мўъжазгина иссиқхонамизда илк маротаба карамнинг “Айсберг” навини парваришлаб, мўмай фойда олишга эришдик. Ишлаган, интилган, ердан унумли фойдаланган киши ҳеч қачон кам бўлмас экан.
Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати ходими Гавҳар Маҳмудхонованинг қайд этишича, вилоятда етиштирилаётган мева-сабзавот  маҳсулотлари “Яшил йўлак” орқали Россия, Афғонистон, Қозоғистон, Покистон, Ҳиндистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь ва Украинага экспорт қилинмоқда. Биргина  қўшни  Афғонистонга 12 минг тоннадан зиёд дуккакли маҳсулотлар етказиб берилди.
Қисқаси, вилоятнинг экспорт салоҳияти тобора ортиб бормоқда. Шу йилнинг олти ойи мобайнида 69 миллион 365,5 минг доллар миқдоридаги маҳсулотлар ташқи бозорларда сотилгани бунинг яққол тасдиғидир. Йил охиригача ушбу кўрсаткични 143 миллион 894 минг долларга етказиш кўзда тутилган.

Илҳом РАҲМАТОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган