XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 18 Август 2017

Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур

Жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётган бир шароитда мамлакатимизда кейинги беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси тараққиётимизнинг янги босқичини бошлаб берди. Стратегия доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришга замин яратди.

Маълумки, жамият ривожида ижтимоий барқарорлик муҳим аҳамиятга эга. Буни эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тараққиётисиз тасаввур этиш қийин. Шу маънода, давлатимиз раҳбари тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Ўтган қисқа муддат ичида ушбу соҳага оид бир қатор қонунлар, Фармон ва қарорлар қабул қилингани бунинг амалий ифодаси бўлди.

Жумладан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, асосан, хусусий мулк ҳуқуқига ноқонуний тўсқинлик қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, Президентимизнинг соҳага оид ҳамда эркин иқтисодий зоналар очиш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, касаначиликни равнақ топтиришга йўналтирилган қатор фармонлари юртимизда тадбиркорликни янада тараққий эттириш, бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, ишбилармонлик муҳитини янги сифат даражасига олиб чиқишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Бугунги кунда биз, депутатлар қабул қилинган барча Фармон ва қарорларнинг жойларда ижросини таъминлашда алоҳида масъулият билан ёндашмоғимиз лозим. Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Масалан, яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан илк маротаба  республика тадбиркор аёллар бизнес-форуми ўтказилди. Унда юртимизнинг барча ҳудудидан 140 нафар тадбиркор аёл иштирок этди. Тадбир доирасида қатнашчилар томонидан соҳага оид бир қанча муаммолар, жумладан, кредит олишдаги тўсиқлар, солиқ тизимини такомиллаштириш, экспорт бўйича маълумотларнинг етарли эмаслиги, қонунларимизни янада мукаммаллаштириш зарурати борлиги каби масалалар ўртага ташланди, таҳлил қилинди ва уларнинг ечими бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Демак, бугунги давр ушбу соҳадаги ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун давлат ва нодавлат ташкилотларидан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларини янги талаблар асосида тубдан қайта кўриб чиқиш, бу борада замонавий механизмларни жорий этишни талаб қилмоқда. 

Ўз навбатида, тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлаган партия фаоллари, етакчилари ва депутатлари ҳам айни пайтда иш услубини тубдан ўзгартиришга киришган. Бугун одамлар баландпарвоз гапларга эмас, балки амалий саъй-ҳаракатларга ишонади. Бунга ҳар ойда туманларга чиқиб, аҳоли ва тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш чоғида амин бўлаяпмиз.

Бинобарин, эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз ўзимизга, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланишимизга боғлиқ. Шу боис кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққиёт омили, деб билиш, соҳага оид долзарб муаммоларни ҳал этиш, қонунчиликни янада такомиллаштиришга ҳисса қўшиш асосий вазифамиздир. Бу саъй-ҳаракатлар, шубҳасиз, сайловчилар олдида берган ваъдаларимиз ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Клара ЖУМАМУРАТОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+