Экспортчи корхоналар сони кўпаяди
XS.UZ
Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди
  • 17 Август 2017

Экспортчи корхоналар сони кўпаяди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 27-28 январь кунлари Хоразмга ташриф буюрганида, мутасаддиларга вилоятда илғор технологияларга асосланган саноатни ҳар томонлама ривожлантириш ва шу орқали экспорт ҳажмини бир неча маротаба ошириш борасида аниқ кўрсатма ҳамда тавсиялар берганди.

Ана шу устувор вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, мавжуд корхоналарни модернизациялаш, замонавий саноат қувватларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.
Пировардида бундай янгиланишлар воҳада рақобатдош маҳсулотлар тайёрлашни кўпайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилаётир. Ички ва ташқи бозор учун ишлаб чиқарилаётган товарлар ҳамда хизматлар тури ва ҳажми муттасил ортиб бормоқда.
Келинг, шу ўринда аниқ мисолларга мурожаат этсак. Жорий йилнинг ўзида вилоятда саноат соҳасида 473 та лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда 191 миллиард сўмликдан ортиқ инвестицияларни ўзлаштириш кўзда тутилаяпти.
Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида йил якунигача 557 миллиард сўмлик қўшимча маҳсулотлар тайёрлаш ва саноатда ўтган йилдагига нисбатан 13,5 фоизлик ўсишга эришиш кутилмоқда. Айни шу мақсадда жорий йилнинг ўтган етти ойида 129 та лойиҳа амалга оширилиб, катта ҳажмдаги инвестициялар ўзлаштирилди.
Шовот туманининг Ижтимоият қишлоғида янгидан иш бошлаган “Хоразм шиша идишлари” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ана шундай истиқболли лойиҳалардан биридир. Бу ерга йўналтирилган 45 миллиард сўмлик сармоя эвазига Хитой, Россия, Италия, Германия давлатларидан энг сўнгги русумдаги дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Натижада сифатли шиша идишлар тайёрлашга ихтисослаштирилган ушбу тадбиркорлик субъекти жамоаси ички ҳамда ташқи бозорда рақобатга кириша оладиган харидоргир янги маҳсулотни ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Йилига 40 миллион донадан ортиқ шиша идишлар тайёрлаш қувватига эга бундай корхонанинг фаолият бошлаши эса мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳалари кенг йўлга қўйилаётган ҳудудлар учун айни муддао бўлди.
“Хоразм шиша идишлари”да маҳсулот тежамкор технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётгани боис унинг таннархи анча арзон, қолаверса, сифати ҳам аъло даражада. Эътиборлиси шундаки, уни тайёрлашда, асосан, маҳаллий хом ашёдан фойдаланилаяпти. Айни пайтда бу ерда ишлаётган 200 нафар ишчи-ходимнинг унумли меҳнат қилиши ва дам олиши учун  барча шарт-шароит яратилган.
Тадбиркорлик субъекти яқин кунларда экспортчи корхоналар сафига қўшилади. Кейинги йилда эса бу ерда умумий қиймати 640 минг АҚШ долларига тенг бўлган 8 миллион дона турли маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш мўлжалланмоқда.
— Замонавий технологиялар энергия сарфини камайтириш ҳамда юқори унумдорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга, — дейди корхона раҳбари Ҳикматилло Қодиров. — Бизнинг илғор дастгоҳларимиз мазкур талабларга тўла жавоб беради.
Вилоятнинг саноат ва экспорт салоҳиятини юксалтирадиган бу каби дастур ҳамда лойиҳалар янги иш ўринлари яратиш, юртдошларимиз турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Қолаверса, экспортчи корхоналарнинг сони йилдан-йилга кўпайиши мамлакатимиз тараққиётини жадаллаштиради, дунёдаги мавқеимизни янада мустаҳкамлайди.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР