XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 12 Август 2017

Хоразм қовунлари довруғи қайта тикланаяпти

Хоразм қовунлари азалдан икки асосий хусусияти билан ажралиб турган. Аввало, воҳада палак ёзган бундай неъматларнинг тилими тилни ёрса, иккинчидан, уларни узоқ муддат сақлаш мумкин бўлган. Шу боис кўплаб хорижлик сайёҳлар, жумладан, Ибн Батута, Ҳерман Вамбери Хоразм қовунларига тенг келадигани на Машриқ, на Мағрибда топилишини ўз асарларида ёзиб қолдирганлар. Қолаверса, тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, воҳада қовуннинг 400 дан зиёд навлари етиштирилган ҳамда савдо карвонлари орқали дунёнинг турли мамлакатларига жўнатилган.

Айни шу омилларни ҳисобга олган Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу вилоятга ташрифи чоғида Хоразм қовунчилик мактаби довруғини қайта тиклаш, Урганч давлат университети қошида қовунчилик марказини ташкил этиш ва полизчилик йўналишида мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш юзасидан тавсия ҳамда таклифларини билдирган эди. Ҳозирги кунда мазкур топшириқлар ижроси изчил таъминланаяпти. 

Бу Урганчда ўтказилган “Гурвак — Хоразм қовунчилиги рамзи” номли анъанавий сайил иштирокчилари томонидан ҳам эътироф этилди. Унда воҳа деҳқонлари етиштирган полиз маҳсулотлари эл дастурхонига тортиқ қилинди. Шодиёна яқинда қайтадан таъмирланиб, бутунлай янгича қиёфа касб этган Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғининг фойда-ланишга топширилиши ҳамда  гул байрами тадбирларига уланиб кетди.

— Мақсадимиз Хоразм қовунлари довруғини қайта тиклаш, йўқолиб бораётган навларни асраб, воҳа тупроқ ва иқлим шароитига мос, экспортбоп навларни кўпайтиришдан иборат, — дейди университетнинг қовунчилик бўлими бошлиғи Жуманазар Рўзимов. — Айни пайтда таълим муассасамизнинг ўқув-тажриба хўжалигида қовун уруғчилиги ва уни етиштириш технологияси, зараркунандаларга қарши курашиш, қайта ишлаш каби йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бораяпмиз.

Тадбир якунида энг ширин қовунларни етиштирган уста миришкорлар, шунингдек, “Энг гулзор маҳалла”, “Энг гулзор хонадон”, “Энг кўп гул етиштирган тадбиркор” каби номинациялар ғолиблари тақдирланди. Сайилда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ҳам иштирок этгани аҳамиятлидир. Воҳанинг кўп асрлик тарихий-маданий ёдгорликлари қаторида ширин-шакар қовунлари, турфа ранг анвойи гулларини ҳам сайёҳларга намойиш қилиш Хоразмда туризм салоҳиятини янада юксалтиришда янги истиқболлар очиши, шубҳасиз.

Одилбек АДАМБАЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган