XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 11 Август 2017

Бир йилда икки марта пилла етиштирилмоқда

Мамлакатимизда 2020 йилгача 270 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция эвазига 19 та пиллачилик корхонаси энг замонавий ускуна ва дастгоҳлар билан жиҳозланади.

Ўзбекистонда илк бор такрорий муддатда катта ҳажмда пилла етиштиришга киришилди. Яъни хориждан ёзги мавсумда парваришлашга мўлжалланган 10 минг 500 қути маҳсулдор ипак қурти уруғи олиб келиниб, пиллачиларга тарқатилмоқда.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасидан маълум қилишларича, мавсумга, асосан, республикамизнинг тоғли ҳудудлари, об-ҳавоси нисбатан салқин бўлган туманлардаги пиллачилар жалб этилаяпти. Шунинг ҳисобига 12 минг кишининг бандлигини таъминлаш, қўшимча равишда 420 тонна саноат хом ашёси етиштиришга эришилади. 

— Бу Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги қарори билан уюшмамиз олдига қўйилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида ташланган навбатдаги муҳим қадам бўлди, — дейди “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Баҳром Шарипов. — Келгусида иккинчи муддатда пилла етиштириш ҳажмини муттасил кўпайтириб, баҳорги мавсумдаги кўрсаткичга етказишни режалаштирганмиз. Бунинг учун, энг аввало, 19 та уруғчилик корхонасини тубдан модернизация қилиш, ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилаяпти. 

Дарҳақиқат, пиллачилик ривожи кўп жиҳатдан ушбу икки йўналиш истиқболи билан чамбарчас боғлиқ. Бироқ айни пайтда юртимизда 51 минг гектар тутзор ҳамда 80 миллион туп тут қаторлари мавжуд бўлса, шундан атиги 25 фоизигина яроқли экан. Ваҳолонки, барг нисбатан кам ейдиган хорижнинг ҳар бир қути ипак қуртини боқиш учун ўртача 750 килограмм тут барги керак бўлади.

Яқинда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва Хитойнинг “Shandong Guang Tong Silkworm eggs” компанияси ўртасида имзоланган шартномага биноан эса  Навоий ва Қашқадарё вилоятларида элита ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш заводлари барпо этилаяпти. 

— 2018 йилда фойдаланишга топширилиши мўлжалланаётган ушбу заводларда 40 минг қути юқори сифатли ипак қурти уруғи ишлаб чиқарилади, — дейди Б. Шарипов. — 600 та иш ўрни яратилиб, уларга маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб этилади. Яқин беш йил давомида эса нафақат элита ипак қурти уруғига бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш, балки экспорт қилишни ҳам мўлжаллаб турибмиз.

Умуман олганда, бу ниятга эришиш учун ипак қурти уруғи етиштирувчи заводларда чет эллик инвесторлар иштироки таъминланади. Бошқача айтганда, 2020 йилгача 270 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиб, 19 та корхона хорижнинг энг замонавий ускуна ва дастгоҳлари билан жиҳозланади. Шунингдек, ҳар бир корхонага Хитой, Япония ёки Жанубий Кореядан юқори малакали икки нафар мутахассис доимий ишга жалб қилинади. Уларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилиши, давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар бериш, муддатини узайтириш, вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва муддатини узайтириш каби имтиёзлар жорий этилаётгани эса чет элликларда ҳам катта қизиқиш уйғотмасдан қолмаяпти, албатта. 

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шулар ҳақида сўз юритилди. 

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган