XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 26 Июль 2017

ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти

2017 йил 17 — 24 июль кунлари Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Альберт Егер раҳбарлигидаги миссияси мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланиши ва расмий органлар ишлаб чиққан ислоҳотлар режасини муҳокама қилиш учун Тошкентда бўлди. Миссия ташриф якуни бўйича қуйидаги баёнотни берди:

«Миссия расмий органларнинг Президент Шавкат Мирзиёев тасдиқлаган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосланган иқтисодиётни ислоҳ қилишга доир комплекс режаларини маъқуллайди. Ушбу режаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши иқтисодиётнинг сифатли иш ўринлари ташкил қилиш ва барқарор ўсишни таъминлаш қобилиятини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Миссия расмий органларнинг валюта тизимини биринчи галда ислоҳ қилиш бўйича режасини ҳам тўла қўллаб-қувватлайди.
Бозор тамойиллари асосида валюта курсларини унификация қилиш ва валюта ресурсларини тақсимлаш учун имконият яратиш Ўзбекистон Марказий банкига барқарорликни сақлашга йўналтирилган ва инфляцияни самарали назорат қилишга қодир пул-кредит сиёсатига ўтиш имконини беради. Мазкур ислоҳотлар ташқи рақобатбардошликни ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ички ресурсларни тақсимлашни такомиллаштириш ҳисобидан иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишга хизмат қилади. Ўзбекистоннинг салмоқли валюта захираси мазкур ислоҳотларни ишончли амалга ошириш имконини беради.
Валюта тизимини ислоҳ қилиш баробарида, давлат корхоналари ва давлат томонидан назорат қилинадиган банкларни таркибий қайта кўриб чиқиш, халқаро савдо ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган бошқа омилларни бартараф этиш, шунингдек, компаниялар, айниқса, иш ўринлари яратиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган кичик ва ўрта корхоналарнинг харажатларини асоссиз ошираётган қонунлар, қарорлар ва тартибларни такомиллаштириш зарур.
ХВЖ расмий органлар ишлаб чиққан ислоҳотлар режасини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар беришга тайёр.
Ислоҳотларни пул ва кредитлар ҳажмининг тез ўсиши билан боғлиқ инфляция босими шароитида амалга оширишга тўғри келади. Шундай қилиб, миссия Ўзбекистон Марказий банки яқинда қабул қилган пул-кредит сиёсатини, жумладан, қайта молиялаштириш ставкасини 9 фоиздан 14 фоизгача ошириш ҳисобидан қатъийлаштириш чораларини ижобий баҳолайди.
Банк тизимида етарлича буфер захиралари сақланиб қолаётган бўлса-да, ликвидлик билан боғлиқ мураккабликлар юзага келиши мумкинлиги ва кредитлар ликвидлигига таъсир кўрсатадиган жараён ташвиш уйғотади. Шу муносабат билан расмий органлар давлат назоратидаги банкларни қайта капиталлаштириш бўйича огоҳлантирувчи чораларни кўрди, ликвидлик меъёрларини оширди, Ўзбекистон Марказий банки қўллаётган ликвидликни тақдим этиш ва банклар муаммоларини тартибга солиш принципларини қайта кўриб чиқди ва унга мослаштирди.
2017 йил бошидан солиқ-бюджет сиёсати эҳтиёткорлик билан амалга оширилмоқда ва жорий прогнозларга кўра, умумлаштирилган давлат бюджети профицити ялпи ички маҳсулотнинг 0,2 фоизини ташкил этади. Валюта курси ва пул-кредит сиёсатининг янги тартиби мувофиқлигини таъминлаш учун 2018 йилда ҳам солиқ-бюджет сиёсати қатъий давом эттирилиши керак.
Миссия расмий органларнинг иқтисодий статистика сифати ва очиқлигини ошириш борасидаги қатъий мўлжалини ижобий баҳолади. Улар томонидан инфляция суръатларини аниқлаш учун янги истеъмол нархлари индексидан фойдаланиш бўйича қабул қилинган қарорлар 2018 йилдан бошлаб ушбу асосий статистика кўрсаткичи сифатини ошириш имконини бериши лозим. Миссия Ўзбекистон расмий органларининг ХВЖнинг маълумотларни тарқатиш бўйича кенгайтирилган умумий тизимига қўшилиш режасини маъқуллайди.
ХВЖ келишувлар моддаларининг IV моддаси доирасидаги кейинги маслаҳатлашувларни шу йилнинг кузида ўтказиш тўғрисида дастлабки келишувга эришилди.
Миссия Ўзбекистоннинг расмий органларига самимий меҳмондўстлик ва амалий музокаралар учун миннатдорлик изҳор этади».

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+