XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 19 Июнь 2017

Саноат тармоқлари учун илғор технологиялар

Самарқанд шаҳрида “Ўзбекистон инфратузилмаси — 2017” учинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

— Мазкур нуфузли тадбир учун ушбу вилоят танлангани бежиз эмас, — дейди кўргазма ташкилотчиларидан бири — “Kongress Servis” масъулияти чекланган жамияти бош директори Бахтиёр Ирматов. — Самарқанд республикамизнинг саноат ва иқтисодий жиҳатдан ривожланиб бораётган ҳудудларидан саналади. Бу ерда қурилиш, фармацевтика, кимё саноати, мева-сабзавотни қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва сайёҳлик тармоқларида фаолият олиб бораётган корхоналар кўп.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг ташкил этилиши бу борадаги ишларни янада жадаллаштирди. Айни пайтда бу ерда жами 40 та саноат корхонаси мавжуд бўлса, шундан 19 таси қўшма корхонадир.

Таъкидлаш жоизки, халқаро кўргазма нафақат “Ургут”, балки “Навоий”, “Жиззах” каби эркин иқтисодий зоналар ишбилармонлари учун ҳам бевосита алоқаларни ўрнатишда муҳим аҳамият касб этади.

Халқаро кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қаторида Бельгия, Болгария, Венгрия, Германия, Голландия, Дания, Исроил, Индонезия, Испания, Италия, Хитой, Россия, Словения, Туркия, Франция, Швеция сингари мамлакатларнинг 40 та компания ва фирмалари вакиллари ўзларининг тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қурилиш, тўқимачилик саноатига мўлжалланган замонавий асбоб-ускуналарини намойиш қилишди.

— Кўргазмада 12 хил маҳсулотимиз билан қатнашдик, — дейди “Bsm Agro Group” масъулияти чекланган жамияти менежери Акмал Исмоилов. — Корхонамизда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқарилаяпти. Улар халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради. Шу боис дастлабки кундаёқ қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан келган вакиллар билан шартномалар имзоладик.

Ярмарка давомида тиббиёт жиҳозлари павильони ҳам иштирокчилар билан гавжум бўлди.

— Бельгияликлар билан 22 йилдан бери ҳамкорликда фаолият олиб бораяпмиз, — дейди “Denis Med” масъулияти чекланган жамияти менежери Хуршид Маҳамадиев. — Ушбу тадбирга 30 турдан ортиқ тиббиёт анжомларимизни келтирган эдик. Пировардида кўплаб келишувларга эришдик.

Умуман, кўргазма доирасида 2700 дан зиёд тадбиркорлар ўзаро мулоқот олиб боргани, унда, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ҳамкорлик қилиш учун қулай шароит яратиб берилгани диққатга сазовордир.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган