XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 16 Июнь 2017

Энергетика соҳаси ривожи аҳолининг турмуш фаровонлигида намоён бўлади

Республикамизда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар одамлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатади? Олис қишлоқларда аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш муаммолари қачон ҳал этилади? Мамлакатда бензин тақчиллиги юзага келишига нималар сабаб бўлаяпти?

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги мажлисида ана шундай долзарб саволларга жавоб изланди.

Экспертларнинг таҳлилига кўра, Марказий Осиёдаги фойдали қазилма бойликларининг учдан бир қисми юртимизда жойлашган. Газ қазиб чиқариш бўйича Ўзбекистон дунёда саккизинчи ўринда туради. Бугунги кунда юртимизда энергетика соҳасини, жумладан, нефть ва газ саноатини тубдан ривожлантириш бўйича стратегик янгиланишлар амалга оширилаяпти.

Жумладан, 2015 — 2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий қайта тиклаш, модернизация ҳамда диверсификация қилишни таъминлашга доир чора-тадбирлар дастури доирасида 18 миллиард АҚШ долларидан зиёд инвестиция ҳисобига 54 та лойиҳа амалиётга йўналтирилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларни ҳаётга жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг хорижий мамлакатларга ташрифларида нефть ва газ соҳасига инвестиция жалб қилиш масаласига алоҳида урғу берилаяпти. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил апрель ойида Россияга давлат ташрифи доирасида “Ўзбекистон мустақиллиги” ҳамда “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конларига инвестиция киритиш, Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасини барпо этиш бўйича келишувларга эришилди.

Халқаро пресс-клуб мажлисида иштирокчилар эътиборини тортган муҳим лойиҳалардан бири, шубҳасиз, Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси бўлди.

 

Истиқболли лойиҳалар

Айтиш жоизки, 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ижроси -доирасида Жиззах нефтни қайта ишлаш заводига биринчи тамал тоши қўйилди. Келажакда завод нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёда етакчи ишлаб чиқариш объектларидан бирига айланиши кутилмоқда. Чунки ҳисоб-китобларга қараганда, мазкур мажмуада йилига 5 миллион тонна хом ашёни қайта ишлаш орқали 3 миллион 

700 минг тонна мотор ёнилғиси, 700 минг тоннадан зиёд авиация керосини, бундан ташқари, суюлтирилган газ, бензол, мазут, битум каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Шу ўринда савол туғилади: мамлакатимизда Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш -заводлари фаолият юритаётган бир шароитда, бундай йирик лойиҳа иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдими?

“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг таъкидлашича, нефтни транспорт орқали ташиб келиш катта харажат талаб этади. Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуасининг афзаллиги шундаки, унга хом ашё қувур билан олиб келинади. Маълумки, бугунги кунда Омск — Павлодар — Чимкент нефть қувури мавжуд, унинг бир тармоғи Жиззах вилоятига яқин ергача келган. Шу жойдан атиги 95 километр қувур тортиш орқали янги мажмуа арзон хом ашё билан таъминланади. Мажмуа учун жуда қулай ҳудуд танланган. Жиззах вилояти мамлакатимиз ўртасида жойлашган, экспорт режалаштирилаётган қўшни давлатлар ҳам яқин. Бу корхона маҳсулотларини барча ҳудудга ва экспортга минимал харажатлар билан етказиш имконини беради.

“Масалан, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига аввал хом ашёни темир йўл орқали етказиб бериш керак. Бу таннархни ошириб юбораяпти. Бундан ташқари, тайёр маҳсулотни марказга қайтариб олиб келиш лозим. Буям ортиқча сарф-харажат”, деди А. Султонов.

 

Бензин тақчиллиги барҳам топадими?

Хўш, ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар қачон натижа беради? Баъзида кузатилаётган бензин тақчиллиги, уларнинг нархи асоссиз ошиб бориши ҳолатларига қачон барҳам берилади?

Компания раҳбариятининг маълум қилишича, Президентимиз ташаббуси билан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, лойиҳаларнинг барчаси, авваламбор, бугун одамлар дуч келаётган ана шундай муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган. Асосий мақсад халқнинг газ ҳамда бензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришдир. Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуасининг 2020 йилда ишга туширилиши натижасида бензин, унинг -сифати билан боғлиқ муаммолар барҳам топади.

“Ўзбекнефтмаҳсулот” АК бошқаруви раиси Музаффар Файзиев жойларда учраб тураётган бензин тақчиллиги ва ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги турнақатор навбатга изоҳ берди. Унинг билдиришича, таҳлилларга кўра, агар хусусий шохобчалар берилган бензинни -вақтида сотса, ҳаммага етади. Лекин айрим хусусий шохобчалар қўшимча даромад олиш учун олибсотарлар, чайқовчилар билан ишлаётгани ана шундай муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Маълум бўлишича, “Лукойл” компанияси томонидан мамлакатимизда автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари тармоғи барпо қилиниши бу йўналишда муҳим аҳамият касб этади. Пойтахтимизда ҳозирча компания томонидан битта шохобча бунёд этилган бўлиб, бугунги кунда уни ишга тушириш чоралари кўрилаётир. Натижада ҳайдовчилар “Евро-5” стандартига жавоб берадиган дизель ёнилғиси, 

“АИ-92”, “АИ-95” русумидаги бензинларни харид қилиши мумкин. Айтишларича, хорижда ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулотлар маҳаллий турдошларига қараганда қимматроқ бўлади.

 

Қарс икки қўлдан...

Табиий газ таъминоти сифатини яхшилаш, бу соҳада қарздорлик масаласи ҳам иштирокчилар диққат-эътиборида бўлди. Сир эмас, совуқ кунларда газ босимининг пасайиши ва таъминотда узилиш ҳолатлари юзага келади. “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси раиси биринчи ўринбосари Баҳодир Эшмуродовнинг қайд этишича, табиий газ етказиб бериш қийин бўлган жойлар йилма-йил ўрганилиб, мазкур ҳудудларни суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда юртимизда қарийб икки миллион истеъмолчиларга суюлтирилган газ, уч миллионга яқин истеъмолчиларга эса табиий газ етказиб берилаётир.

Айни чоғда мамлакатимизда мавжуд газ омборларининг қувватларини ошириш, яъни 10 миллиард куб метргача чиқариш саъй-ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Бу аҳолини табиий газ билан қишин-ёзин барқарор таъминлаш, деганидир. Зеро, давлатимиз раҳбари ҳар бир -учрашувда олдимизга мана шу талабни қўйиб келади”, деди А. Султонов.

Табиий газ қайта тикланмайдиган энергия ресурси ҳисобланади. Юртимизнинг қазилма бойликларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни келгуси авлодга етказиш ҳамманинг бурчидир. Бироқ афсуски, табиий газни исроф қилиш, унинг ҳақини ўз вақтида тўламаслик иллат тусига кирган. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида газ тизими бўйича қарздорлик 100 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилиши муаммонинг нечоғли жиддийлигини кўрсатади. -Бугунги кунда баъзи оилалар гугуртни тежаш мақсадида эртаю кеч табиий газни ўчирмаслиги ҳам бор гап.

Демоқчимизки, ҳудудларда табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларга фақат тегишли корхона ва мутасаддилар айбдор эмас. Ахир қарс икки қўлдан чиқади, дейдилар.

Очиқ мулоқотда аҳолининг тўлов маданиятини ошириш, бунда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни оммалаштириш, соҳада кадрлар тайёрлаш сингари долзарб масалалар хусусида ҳам сўз юритилди.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+