XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 15 Июнь 2017

Ташаббус ва янгиликка интилиш маҳсули

Президент соврини учун бўлиб ўтган “Ташаббус — 2017” республика кўрик-танловининг “Энг яхши тадбиркор” номинацияси бўйича биринчи ўрин соҳиби, Зангиота туманидаги “Tоrimed Pharm” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Аҳаджон Шукуровни мукофотга берилган янги “Spark” автомашинасини эндигина бошқаришга ўтирган чоғда суҳбатга чорладик.

— Юксак номга сазовор бўлишнинг ўзига хос масъулияти, юки бўлса керак? — дея сўраймиз ундан.

— Албатта, бундай мукофотни қўлга киритиш мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг энг катта орзуси, — дейди ишбилармон. — Бизнинг ушбу муваффақиятимиз замирида яратиб берилган қулай муҳитдан оқилона фойдаланиб, ишлаб чиқаришга илм-фан ютуқлари, илғор технологияларни жорий этганимиз, доимо изланиб, самарали меҳнат қилганимиз -мужассам.

Дарҳақиқат, шундай. Президентимизнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида аҳолини дори воситалари билан ишончли таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Дорихоналар тармоғидаги жиддий камчиликлар, хусусан, дориларнинг 45 фоизини қиммат препаратлар ташкил этаётганлиги, уларнинг нархлари ҳаддан ташқари ошириб юборилаётгани ўринли танқид қилинди.

Қайд этиш лозимки, тармоқдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда янги вазифалар ижросини таъминлашнинг аниқ йўл-йўриқлари давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб берилган бўлиб, унда илгари сурилган ғоялар аҳоли томонидан катта хайрихоҳлик билан қарши олинди.

Президентимизнинг ушбу қарори тармоқ ходимлари қатори, Зангиота туманидаги “Dentafill Plyus” компаниялар гуруҳи таркибидаги 42 ишлаб чиқариш субъектидан бири ҳисобланган “Tоrimed Pharm” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари ҳамда ишчи-хизматчиларини янги меҳнат зафарлари сари руҳлантириб юборди. Чунки шу асосда ички бозор арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан янада тўлиқ таъминланиб, нарх белгилаш бўйича ошкоралик механизмининг жорий қилиниши, ўзимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан, ташхис қўйиш ҳамда даволаниш стандартларида кўзда тутилмаган, шунингдек, импорт дори воситаларини тавсия этиш каби амалиётга чек қўйилиши тармоқ корхоналари фаолиятини янада ривожлантиришнинг муҳим омили саналади.

Корхона жамоаси ўз режаларини айнан мана шу талаблар асосида шакллантирмоқда. Бунга яқиндагина ишга туширилган янги цех яққол мисол бўла олади.

Гап шундаки, инфузия дори воситаларига ички ва ташқи бозорда талаб юқори эканлиги эътиборга олиниб, соатига 100 миллилитр ҳамда ундан ортиқ ҳажмдаги икки минг флакон маҳсулот тайёрлаш ва қадоқлаш фаолияти йўлга қўйилди. Тартиб бўйича корхонанинг ўн иккинчи ишлаб чиқариш участкаси ҳисобланган мазкур цехда барча жараён автоматлаштирилган.

Энг сўнгги русумдаги замонавий технологик ускуналар Швейцариянинг “Romellag” компаниясидан харид қилинди. Созлаш ҳамда монтаж юмушларини ҳам ишлаб чиқарувчи мутахассислар амалга оширди. Эътиборлиси, янги цех аввалгилари каби озодагарчилик талаблари бўйича жаҳон стандартларига тўла мос келади. Илғор технологиялар воситасида сув ва ҳавонинг шаффофлигини таъминлаш орқали маҳсулот сифатининг юқорилиги ҳамда экологик софлигига эришилмоқда. Улар халқаро сифат стандартлари талабларига ҳам тўла жавоб беради.

Кейинги беш йил ичида тегишли Давлат дастурлари асосида шу каби янги лойиҳаларни амалга ошириш учун 40 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди. Натижада бугунги кунда мазкур илғор корхонада 22 та фармакология йўналишига оид 140 номдаги дори воситалари ҳамда 15 хилдаги тиббиёт буюмлари тайёрлаш йўлга қўйилди.

Мутахассислар дори-дармонларнинг янги турларини ишлаб чиқариш устида тинимсиз изланишлар олиб бормоқдалар. Бунда асосий эътибор хом ашё сифатида доривор гиёҳлардан фойдаланишга қаратилаётир.

Дарвоқе, ишбилармонлар эндиликда бундай гиёҳларни ўзлари етиштиришаяпти. Шу мақсадда корхонага 20 гектар экин майдони ажратилди. Ички ишлаб чиқариш билан саноат кооперациясининг изчил йўлга қўйилиши эвазига тайёр маҳсулотда маҳаллий хом ашёнинг улуши 70 фоизга етказилди.

Корхонада амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар ўз самарасини бериб, тайёрланаётган маҳсулот сифати юқори ҳамда таннархи арзон бўлишига эришилаяпти. Бу, ўз навбатида, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Грузия каби мамлакатлардан ҳам харидорлар кўпайишига хизмат қилмоқда. Пировардида ўтган йили экспорт ҳажми 1,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йилда бу кўрсаткични 1,7 баробар ошириш кўзда тутилган. Бу ютуқларда ҳар бир ишлаб чиқариш субъектининг, жумладан, “Tоrimed Pharm” масъулияти чекланган жамиятининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Бундан ўн йил илгари ўз фаолиятини қизилмия илдизидан малҳам тайёрлаш билан бошлаган зангиоталик тадбиркор рақобатда турдошларидан қолишмайдиган, одамлар эҳтиёжи учун хизмат қиладиган йирик, айни вақтда замонавий корхона барпо эта олишига кўпчилик ишонмаган бўлса, ажабмас. Лекин юртимизда кичик бизнес субъектлари вакилларига яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, қолаверса, шахсий ташаббус ҳамда изланишлар туфайли бу ерда иш ўринлари ўн баробар ошиб, 450 тага етказилди. Уларнинг ютуқлари юртимиз миқёсида эътироф этилмоқда ва бошқаларга намуна қилиб кўрсатилаётир. Бу мамлакатимизда ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар юксак натижалар бераётганининг яққол тасдиғидир.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган