XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 15 Июнь 2017

Яқин қўшничилик муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янги поғонага кўтарди.

Қозоғистон Республикаси Жамбил вилояти ҳокимлиги, ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Жиззах вилоятига келиши ана шу ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланаётганининг яна бир амалий тасдиғи бўлди.

Жамбил вилояти ҳокими Карим Кокрекбаев бошчилигидаги делегация Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Президентларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари ва мамлакатларимиз ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Шундан сўнг меҳмонлар Олимпия захиралари коллежи, вилоят тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, “Жиззахпластекс” Ўзбекистон — Германия қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилган -замонавий уй-жойларни кўришди.

— Жиззах шаҳрига бундан қарийб 30 йил аввал келгандим, — дейди делегация аъзоси, тадбиркор Мақсуд Несенбоев. — Бу ердаги ўзгаришлар кўлами ниҳоятда кенг. Кўркам бинолар, муҳташам тураржойлар, сўлим боғу хиёбонлар, замонавий инфратузилма иншоотлари — барча-барчаси шаҳар кўркига кўрк қўшибди. Менда, айниқса, ишбилармонларга хизмат кўрсатадиган, маслаҳат берадиган ўзига хос тузилма — “Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази” фаолияти алоҳида таассурот қолдирди. Юртингизда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун яратилган шарт-шароитлар таҳсинга сазовор.

Бинобарин, делегация аъзолари Жиззах политехника институтида бўлиб, мазкур муассасанинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳияти акс эттирилган кўргазма билан танишди. Олий таълим даргоҳининг замонавий ўқув-лаборатория хоналари, талабалар томонидан ташкил этилган конструкторлик буюмлари кўргазмаси яқин қўшниларимизда катта қизиқиш уйғотди.

Жиззах шаҳридаги Хотира хиёбонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди. Хиёбондаги “Нуронийлар маскани” мажмуасида фаолият юритаётган миллий маданий марказлар, “Дўстлик уйи”да маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун -яратилган шароитлар, вилоят қозоқ миллий маданият маркази фаоллари билан ўтказилган самимий суҳбат меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган ярмаркада эса “Roison Home Good White” қўшма корхонасининг маиший техника, ўаллаоролдаги “Сангзорпарранда” МЧЖда етиштирилган гўшт маҳсулотлари, Жиззах шаҳридаги “Ecoclimat” МЧЖнинг шиша-тола буюмлари, “JizzaxPlastex” қўшма корхона маҳсулотлари, Шароф Рашидов туманидаги “Davurbek Jilosi” МЧЖнинг қандолатлари, Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Пахтакор, Фориш, Мирзачўл, Янгиобод ва Бахмал туманлари саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли моллари намойиш қилинди. Тадбирда вилоятдаги 89 та саноат субъекти ҳамда маҳаллий ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Бундан ташқари, меҳмонлар “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида енгил ва кичик юк автомашиналари, микроавтобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари учун батареялар тайёрланадиган “Жиззах аккумулятор заводи” цехлари, лабораторияси, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, ушбу корхона маҳсулотлари Қозоғистонда ҳам харидоргир эканини таъкидлашди.

Шу билан Қозоғистон Республикаси Жамбил вилояти ҳокимлиги, ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Жиззах вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган