Нефть-газ ва энергетика: улкан салоҳият, кенг имконият
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 18 Май 2017

Нефть-газ ва энергетика: улкан салоҳият, кенг имконият

Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида “Ўзбекистон нефть ва гази — OGU — 2017” ҳамда “Энергетика, энергия тежамкорлиги, энергиянинг муқобил манбалари — Power Uzbekistan — 2017” халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади. 

Ушбу нуфузли тадбирлар “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўзсувэнерго” махсус бирлашмаси, Савдо-саноат палатаси, “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазмалар компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири — нефть-газ ҳамда энергетика тизимини изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ўз самараларини бераётганини алоҳида таъкидлашди. Юртимизда иқтисодиётни либераллаштириш, унинг барча соҳаси, хусусан, нефть-газ ва энергетика тармоғида ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш, ички ҳамда ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш, корхоналараро кооперация алоқаларини кенгайтириш, янги иншоотлар қуриш, мавжудларини замон талаблари асосида модернизациялаш бўйича ишлар юксак босқичга кўтарилаётгани айтиб ўтилди.

Айниқса, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур халқаро кўргазмалар мамлакатимиз нефть-газ ва энергетика саноатининг улкан салоҳияти имкониятларини намоён қилиш билан бирга, хориж сармоясини кенг жалб этиш, чет эллик ҳамкорлар билан истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга татбиқ қилиш учун қулай замин яратаётгани эътиборга моликдир. Мазкур форумларда дунёнинг ўттиздан зиёд -давлатларидан 250 га яқин компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан қатнашаётир.

Кўргазма павильонларидан нефть ҳамда газ қазиб олиш, қайта ишлашни жадаллаштириш имконини берувчи замонавий технологиялар, шунингдек, энергетика саноатининг электр энергетикаси, электротехника, кўмир саноати, қурилиш, энергия объектларини ҳимоялаш, автоматлаштириш, назорат қилиш ва бошқариш каби йўналишлари ўрин олган. Бундан ташқари, жаҳоннинг етакчи нефть-газ ҳамда энергетика компаниялари энг сўнгги ютуқларини намойиш қилмоқда.

— Компаниямиз нефть-газ ҳамда энергетика соҳалари учун турбогенераторларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган, — дейди Италиянинг “Turboden” компанияси вакили Никола Россетти. — Форумда ўтган йили ҳам ўз маҳсулотларимиз билан қатнашиб, Ўзбекистоннинг қатор йирик компаниялари билан шартномалар имзолаган эдик. Ўйлайманки, бу йилги натижалар ҳам кутилганидан яхшироқ бўлади.

Кўргазмалар доирасида ташкил этилган халқаро конференция нефть ва газ конларини қидириш ҳамда қазиш самарадорлиги, инвестициявий салоҳият, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни такомиллаштириш баробарида, эришилаётган ютуқлар, янги инновацион лойиҳалар хусусида ўзаро фикр алмашиш, ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштиришга хизмат қилди.

Кўргазмаларнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов сўзга чиқди.

Раҳимжон ШЕРҚУЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Шомурот ШАРАПОВ 

олган сурат.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР