XS.UZ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати Устувор вазифалар, истиқболли таклифлар Қоялар бағридаги музей Полвонларимиз — қитъа чемпионлари Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Самимий қутловлар Қишлоқ хўжалиги соҳасини замонавий тизимга ўтказиш — давр талаби Одамлар розилиги, юрт ободлиги Фуқароларимиз мамлакатимиздаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда Халқ қабулхоналари Солиқ маъмуриятчилигида тадбиркор манфаати устувор бўлади Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди Жаҳон чемпионатида ажойиб натижа Янги телерадиоканал — эфирда Саноатни янада ривожлантириш ва улкан бунёдкорлик ишлари истиқболлари Замонавий Ўзбекистон тараққиётида янги саҳифа Парламент ёшлар билан алоқаларни мустаҳкамламоқда Одам савдосига қарши курашиш — барчанинг вазифаси Яхшилик асло унутилмайди Нефть-газ саноатида илк кластер яратилади 123,7 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди Тарихий кошин юртимизга қайтарилди Тадбиркорликнинг самарали тармоғи Қалб қўри, меҳри ва саховати тафтидан ўнлаб истеъдодли санъаткорлар камолга етди Режасини ўзгартирмайди
  • 18 Май 2017

Бунёдкорлик ва фаровонликка йўналтирилаётган сармоялар

Халқ орасига чуқур кириб бориш, одамлар ҳол-аҳволидан хабардор бўлиш, уларнинг -муносиб ҳаёт кечириши учун тўсқинлик қилаётган камчиликларни бартараф этиш бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий ва устувор мақсадларидан ҳисобланади. Шу асосда, жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон -Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар -стратегияси доирасида хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, тадбиркорликни рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти. Бунда тижорат банклари ҳам фаол иштирок этмоқда. “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг фаолияти буни яққол тасдиқлайди.

 

Устувор вазифаларнинг изчил ижроси

Бугунги кунда ушбу банк ўзининг 42 та филиали, 48 та минибанки ҳамда 176 та шохобчаси орқали 779 мингдан ортиқ мижозларга кенг кўламли хизматларни кўрсатиб келаётир. Натижада жорий йилнинг дастлабки чорагида унинг соф активлари 5 триллион 507,1 миллиард сўмга етиб, йил бошидагига нисбатан 91,2 миллиард сўм ёки 1,7 фоиз ўсди. Банкнинг ликвидлилик, ишончлилик, тўловга қобилиятлилик каби асосий кўрсаткичлари барқарорлиги унинг жами капитали 3,4 фоиз ўсиб, 511,8 миллиард сўмни, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар депозитлари эса 822,9 миллиард сўмни ташкил -этишини таъминлади.

Эътиборлиси, ўтган йилнинг  ноябрь ойида “Moody`s Investors Service” халқаро рейтинг агентлиги томонидан банк фаолиятига берилган рейтинг қайта тасдиқланиб, -барча рейтинги истиқболи “Барқарор” дея баҳоланди. Бу бежиз эмас, албатта. Банк кредит қўйилмалари ҳажми 4 триллион 956,3 миллиард сўмга, хусусан, кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган сармоялар миқдори 311 миллиард сўмга етгани бу борада муҳим аҳамият касб этди. 

Айниқса, банк томонидан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш билан боғлиқ инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани янада ривожлантириш, қишлоқ жойларда замонавий уй-жойларни барпо этиш мақсадларига 158 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция йўналтирилгани диққатга сазовордир.

Бундан ташқари, юртимиз ҳудудларини 2017 — 2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастурига асосан, 136 та лойиҳага 25,8 миллиард сўм миқдорида банк кредитлари ажратилиши натижасида 807 та иш ўрни яратилди.

 

26 мингдан зиёд юртдошларимиз тадбиркор бўлди

Президентимиз 2016 йил 14 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида банклар бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириши зарурлигини, улар фуқароларнинг тадбиркорлик қилишлари учун қулай имкониятлар яратиши кераклигини таъкидлаган эди. Банкимиз жамоаси ана шу вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишни энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олди. Бунинг учун бош офис ҳамда филиалларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш билан шуғулланувчи махсус бўлинма ташкил этилди. Унинг мутахассислари 345 мингдан кўпроқ хонадонларга кириб, аҳоли билан суҳбатлар ўтказди. Мулоқотлар якунида 34 мингдан зиёд юртдошларимиз банкдан кредит олиш истагини билдирди. Ҳозиргача уларнинг 26729 нафарига 195,6 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди.

 

Янги хизматлар аҳолига қулайлик яратмоқда

Банкда ахборот-коммуникация технологиялари асосида масофадан хизматлар кўрсатиш тизимига уланиш шартлари тўғрисида маълумот бериш, ҳисоб рақамларидаги пул қолдиқлари, маблағлар айланмасидан доимий хабардор бўлиб туриш каби кўплаб замонавий хизматлар йўлга қўйилган. Яқинда эса “Интернет-банкинг” хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар учун “Корпоратив интернет-банкинг” тизими жорий қилинди. Умуман, сўнгги пайтларда “Интернет-банкинг”, “Мобиль-банкинг” “SMS-банкинг” сингари хизмат турлари доираси кенгайтирилиши туфайли 2017 йил 1 апрель ҳолатига кўра, улардан фойдаланувчилар сони 66 мингдан ошиб кетди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан 400 та мобиль терминал ва 24500 дона пластик карточка филиалларга етказиб берилди. “Click” ҳамда “Payme” тўлов тизимларидан ташқари, банк ўз мижозларига онлайн карточкалар орқали тўловларни амалга ошириш тизимини тақдим қилдики, бу уларга ўз мобиль телефонлари ёрдамида уни ишлатиш имконини берди.

Шу билан бирга, банк томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан “Манфаат”, “Мулоқот” сингари 11 янги омонат тури ишлаб чиқилиб, уларнинг жами сони 38 тага етказилди. Бу, албатта, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишларни жадаллаштиришга мўлжалланган янги инновацион лойиҳа — “Depozit Banking” тизими жорий этилгани самарасидир.

 

Тараққиёт гарови

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки тизимида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг биринчи чорагида банк томонидан тадбиркорларга қишлоқ жойларда сервис хизматларини ташкил этиш учун 26,6 миллиард сўмлик, аҳолига маиший техника ва ошхона анжомлари, электр жиҳозларини харид қилиш, тўй маросимларини ўтказиш учун ёш оилаларга 3,1 миллиард сўмлик, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 8,7 миллиард сўмлик, ёш оилаларга 6,5 миллиард сўмлик ипотека кредитлари берилди. Қолаверса, ишбилармон аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналарга 69,5 миллиард сўм, янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига, оилавий тадбиркорлар ҳамда касаначиликка 53,3 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар -ажратилди.

 

Арзон ва шинам уйлар

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига биноан, 2017 йилда барпо этилаётган 15000 та уй-жойни молиялаштириш вазифаси 6 та тижорат банкига юклатилди. Шулардан 5625 таси “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан бунёд қилиниши мўлжалланган бўлиб, бунинг учун аҳолининг 181,9 миллиард сўмлик, молия муассасамизнинг эса 618,3 миллиард сўмлик сармояси йўналтирилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг январь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қўшимча арзон уй-жойлар қурилиши бўйича аниқ тавсиялар берган эди. Шунга кўра, айни вақтда мазкур ҳудудда 400 та уй-жой учун массивлар танланиб, банк томонидан қурилишни -молиялаштириш ишлари олиб борилаётир.

Зеро, янгиланган лойиҳалар асосида бунёд этилаётган арзон, қулай ҳамда замонавий уй-жойлар қишлоқларимиз чиройига чирой қўшиши баробарида, аҳоли турмуш -фаровонлиги янада яхшиланишига хизмат қилади.

 

Мурожаатлар тезкор равишда кўриб чиқилаяпти

Президентимизнинг 2017 йил 2 февралдаги “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси ҳам “Қишлоқ қурилиш банк” жамоасининг доимий эътиборида. Шу йил 1 апрель ҳолатига кўра, муомаладаги банк пластик карточкаларининг умумий сони 646 минг 799 тани, терминаллар сони 10 минг 704 тани ҳамда инфокиосклар сони 181 тани ташкил этгани ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасидир.

Айни чоғда банк пластик карточкалари орқали турли амалиётларни бажариш имконини берувчи “QQB-Mobile” янги хизмат тури, “Retail” дастурий тизими жорий қилингани мижозларга янада қулайлик яратаётган бўлса, банк бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилгани мурожаатларни тезкор равишда кўриб чиқиш имконини бераяпти. Бундан ташқари, шу кунгача Чимбой, Қўнғирот, Зарбдор туманларида, Андижон ва Янгиер шаҳарларида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун сайёр қабуллар ўтказилди.

Буларнинг барчаси аҳоли ишончини қозониш, халқ билан ҳамнафас бўлишдек эзгу мақсадлар рўёбига қаратилган.

Банк ахборот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+