Ёш тадбиркорлар форуми
  • 17 Май 2017

Ёш тадбиркорлар форуми

Бухоро шаҳрида ёш тадбиркорларнинг “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” мавзуида бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этган мазкур тадбирда кичик бизнес, ихтирочилик, халқ амалий санъати билан шуғулланаётган ёшлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, тижорат банклари вакиллари қатнашди.

— Форумда биз, ёш ишбилармонларни ўйлантираётган бир қатор масалалар муҳокама қилинди, улар ечими топилди, — дейди пешкулик Баҳром Фаттоев. — Тадбир ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш жиҳатидан ҳам фойдали бўлди. Қолаверса, бизнесга дастлабки қадамларни қўяётганлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди.

Форум доирасида, шунингдек, ёш тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn