XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 16 Май 2017

Истиқболли лойиҳалар тақдимоти

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Навоий кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, ҳаётга татбиқ қилинаётган истиқболли лойиҳаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълумки, 2001 йилдан эътиборан ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Ушбу касб байрами арафасида уюштирилган мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам соҳанинг республикамиздаги гигант корхонаси — Навоий кон-металлургия комбинатида изчил олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари, яқин истиқболда амалиётга жорий этилиши мўлжалланаётган йирик -лойиҳалар, инновацион ишланмалар хусусида маълумот бериш баробарида, тизимда фаолият юритаётган кўп минг сонли юртдошларимизнинг заҳматли меҳнати ҳақида -жамоатчиликни яқиндан таништиришдан иборат эди.

— Бугун бизнинг комбинат қарийб 60 минг нафар киши меҳнат қилаётган, еттита вилоятда ўз корхоналарига эга бўлган улкан ҳамда ноёб тузилмалардан бири саналади, — дейди  бош директорнинг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари Нурмат Жўлибеков. — Бу бежиз эмас. Биргина Қизилқум кенгликларида Менделеев жадвалидаги кимёвий элементларнинг деярли барчаси, жумладан, олтин, кумуш, мис, уран, табиий газ, нефть, калий тузлари, фосфоритлар, вольфрам ва бошқа моддалар мавжуд.

Анжуманда умумий қиймати 3 миллиард 63 миллион АҚШ долларилик 27 та истиқболли лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида тамал тоши қўйилган, “Ауминзо — Аматой” олтин конлари негизида бунёд этилаётган 

5-гидрометаллургия заводи, Марказий кон бошқармасининг “Олтинни уюмда ишқорлаш” цехида ҳосил бўладиган техноген чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуаси, “Мурунтов” конини ўзлаштиришнинг 5-босқичи, “Пистали” кони негизида ишга тушириладиган 6-гидрометаллургия заводи шулар жумласидандир. Мазкур лойиҳаларнинг рўёбга чиқари-лиши яқин ўн йилда яна 31 минг кишининг бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини эса 30 фоиздан зиёд оширишга хизмат қилади. Айни пайтда уларнинг барчаси 2017 — 2026 йилларда Навоий кон-металлургия заводини стратегик ривожлантириш бўйича дастурлар доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Тадбирда мутахассислар томонидан журналистларни қизиқтирган саволларга -батафсил жавоб берилди.

Ҳасан ТОШХЎЖАЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Экспортбоп маҳсулот Ёш тадбиркорлар форуми »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган