XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 13 Май 2017

Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги хорижликларни жалб қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди. 

Мамлакатимизнинг турли соҳалари вакиллари Хитойнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, Ўзбекистон иқтисодиётига юқори техноло-гиялар ва сармоялар жалб этиш масалаларини муҳокама қилди. 

 

Шавкат ҲАМРОЕВ, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари:

— Давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи давомида кўплаб соҳаларда истиқболли келишувларга эришилди. Қишлоқ хўжалигида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича ҳам шартномалар имзоланди.

Хитойлик ҳамкорларимиз билан гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш бўйича қиймати 3 миллиард долларга яқин шартномалар имзоланди. Мазкур маблағлар, хусусан, мамлакатимизда янги насос станцияларини қуриш ва мавжудларини таъмирлашга ажратилади. Жорий этиладиган замонавий технологиялар энергия тежамкор бўлиб, кам харажат талаб қилади, самарадорлиги жуда юқори. 

Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити хорижлик инвесторлар эътиборини жалб қилмоқда. 

 

Ли ЦЗЯНЬГО, «Sinohydro» компанияси раҳбари:

— Ўзбекистонлик ҳамкорларимизнинг Хитойга ташрифидан хурсандмиз. Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз жадал ривожланмоқда. Биз мамлакатингизда гидроэнергетика соҳасидаги янги лойиҳалар бўйича ишлаймиз. Бу ўзининг самараларини беришига ишонамиз. 

Икки давлат раҳбарларининг учрашуви Ўзбекистон билан Хитой ўртасида ўзаро манфаатли ва серқирра ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистонда ишлашимиз учун қулай шароит яратилган. Юртингиздаги бир нечта гидроэлектр станцияларни таъмирлаш ишларида иштирок этганмиз. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекэнерго» компаниялари билан ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз.

Бугун яна бир қанча янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришдик.

 

Ихтиёр ФАРМОНОВ, Бухоро шаҳар ҳокими:

— Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат таш-рифи доирасида Бухоро ва Лоян шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқаларининг ўзига хос ифодаси бўлди.

Хитой билан Ўзбекистоннинг серқирра ҳамкорлиги барча соҳада юксак самаралар -бериб, халқларимиз манфаатларига хизмат қилмоқда. 

Президентимизнинг давлат ташрифи халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатларини, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

ЎзА махсус мухбири

А.ЎРОЗОВ ёзиб олди.

 

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган