Ҳаракатлар стратегияси: илмий-назарий асос ва амалиёт
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 13 Май 2017

Ҳаракатлар стратегияси: илмий-назарий асос ва амалиёт

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ўрганиш юзасидан Республика илмий-амалий семинари ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда илмий доиралар вакиллари қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Камилов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева ва бошқалар таъкидлаганидек, Ҳаракатлар стратегиясида давлатимиз раҳбарининг сайловолди жараёни, жамоатчилик, ишбилармон доиралар ҳамда давлат органлари вакиллари билан учрашувлар чоғида билдирган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларга доир фикрлари ҳамда тавсиялари ўз ифодасини топган. Мазкур ҳужжат мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ривожини таъминлаш учун муносиб шарт-шароит яратиш, барча соҳани эркинлаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ҳозирги босқичда унинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳоли кенг қатламларига атрофлича етказиш талаб этилади. Зеро, унда кўзда тутилган устувор вазифалар ижросини тўлиқ бажаришда жамоатчиликнинг хабардорлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

— Яқин беш йилга мўлжалланган бу тарихий ҳужжатда бешта устувор йўналишдаги вазифалар қамраб олинган, — дейди Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири Восит Эргашев. — Хусусан, биринчи йўналишда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлис ролини ошириш, қонун ижодкорлиги сифатини тубдан яхшилаш, жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор берилган. Бу бежиз эмас. Негаки, яратилаётган қонунларимиз ҳар жиҳатдан пишиқ-пухта бўлса, уларнинг давр талабига мос ижро механизми ва самарали парламент назорати йўлга қўйилса, ислоҳотлар изчил давом эттирилади, пировардида кўзланган мақсадларга эришамиз. Шу маънода, мазкур илмий-амалий семинарнинг аҳамияти катта. Гап шундаки, тарғибот тадбирларига жалб қилинадиган эксперт тренерлар бу ерда билдирилган фикрлар ҳамда тавсиялар асосида изчил фаолият олиб борадилар.

Семинарда мамлакатимизнинг етакчи олимлари томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг илмий-назарий асослари, шунингдек, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда либераллаштириш, ижтимоий соҳани равнақ топтириш ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни таъминлаш, қолаверса, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳаларидаги устувор йўналишлар кенг таҳлил қилиб берилди. Айни чоғда Стратегиянинг бешта устувор йўналиши мазмун-моҳиятини аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида кенг тушунтириш билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.

— Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини бугунги кун талаблари даражасида чуқурлаштириш билан боғлиқ вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилгани диққатга сазовор, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти, юридик фанлар доктори Гулчеҳра Маликова. — Унга кўра, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьялар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза этишга доир вазифалар амалга оширилади. Маъмурий судларни, хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини тузиш, судья ёрдамчиси лавозимини таъсис қилиш орқали судларни ихтисослаштириш ва уларнинг девонини мустаҳкамлаш чоралари ҳам кўрилади. Шу билан бирга, процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда қуйи инстанция судлари камчиликларини мустақил бартараф этиш ва узил-кесил қарор қабул қилиш бўйича юқори суд инстанциялари ваколати кенгайтирилади. Албатта, суд-ҳуқуқ соҳасидаги бундай кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг жойларда бўлиб ўтадиган илмий-амалий семинарлар ҳамда аҳоли билан учрашувларда батафсил тушунтирилиши айни муддаодир. Бу эса, ўз навбатида, олдимизга қўйилган муҳим мақсадлар рўёбига, шу жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Анжуманда малакали тренерлар иштирокидаги бу каби илмий-амалий семинарларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарларда ташкил этиш, қишлоқ ҳамда маҳаллаларга бориб, одамлар билан суҳбатлар ўтказиш -режалаштирилаётгани ҳам билдириб ўтилди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.