Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 28 Март 2017

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Аввал хабар берилганидек, 13 март куни парламент аъзоларига академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган урология марказининг фаолияти тўғрисидаги ахборот тақдим этилган эди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғини бажариш бўйича Қонунчилик палатаси томонидан соғлиқни сақлаш соҳаси устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш ишлари тизимли асосда олиб борилаётганидан далолат беради.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Аввал хабар қилинганидек, кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенаторлар мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотлар ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш, одамларни рози қилиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатда ривожланишига доир долзарб масалаларни кўриб чиқишди. Сенаторлар мухбиримизга ушбу масалаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди:

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

2017 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 28 март куни Навоий вилоятида бўлди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ