Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 23 Март 2017

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ҳамкорлигида “Замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш — бизнесни самарали ташкил қилиш гарови” мавзуида семинар ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Остона шаҳрида Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз саноат корхона ва компаниялари ўз маҳсулот ҳамда хизматларини тақдим қилди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Мамлакатимиз Президенти таклифи билан ташкил этилган “Пайшанба — жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” тадбирлари ўз самарасини бера бошлади. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчилик ва назоратсизликнинг олдини олиш борасидаги натижалар мисолида ҳам буни яққол кўриш мумкин.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Деновда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Маҳаллийлаштириш даражасини ошириш иқтисодиётнинг янада барқарор ва изчил -ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини пасайтириш ҳамда -ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларнинг татбиқ қилинишини -жадаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 24 Март 2017 00:00

Буюк алломага эҳтиром

Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 623 йиллиги муносабати билан конференция бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Пятница, 24 Март 2017 00:00

Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми

Халқимизнинг миллий қадриятлари, анъанаю удумларини ўзида акс эттирган Наврўзи олам мамлакатимизда тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва шодлик айёми сифатида кенг нишонланди. Байрам сурури ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига қувонч олиб кирди. Мамлакатимиз меҳмонларида анъанаю қадриятларимизга қизиқиш ҳамда -ҳурматни янада юксалтирди. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга йўллаган байрам табригида таъкидланганидек, Наврўз барча шаҳару қишлоғимизда умумхалқ сайиллари тарзида ўтаётгани унга ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда. Буни тантаналарда иштирок этганларнинг қуйидаги дил сўзлари ҳам тасдиқлайди.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Ажойиб халқимиз бор. Одамлар орасида юриб, гоҳида шундай теша тегмаган фикрлар, таърифларни эшитасизки, беихтиёр завқингиз келади. Ва бу туйқусдан қалбингизда ўзингизга ишонч, янгича тафаккурга интилиш иштиёқини шуълалантиради. Бугун юрт кезиб, ёш-ялангми, кекса отахону онахонми, суҳбатга тортсангиз, улар дилидаги гаплар бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёяётган янгиланишларга дахлдор эканини дарров пайқайсиз. Ана шу якдиллик замирида эса, халқни рози қилиш, бахтли-саодатли ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратишимиз керак, деган улуғ мақсад, хайрли ният барқ уриб турибди.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Президентимизнинг шу йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси сифатида ота-оналар, ўқитувчи ва мураббийлар, илм-фан вакиллари, қисқача айтганда, бутун халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.

Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ
Сахифа 1, барчаси 2