Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 21 Март 2017

Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ҳиндистон Президенти Пранаб Мукержи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

Азиз ватандошлар!

Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл — Наврўзи олам кириб келмоқда.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ
Среда, 22 Март 2017 00:00

Янги корхона иш бошлади

Наврўз умумхалқ байрами тантаналари давом этаётган шу кунларда пойтахтимизда дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Well Med Pharm” корхонаси иш бошлади.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда маҳалладек ноёб тузилманинг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши таъсис конференцияларини ўтказиш ҳамда бошқа қатор вазифалар белгиланган.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Юртимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилиб, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, уруш ҳамда меҳнат фахрийлари, кексаларни эъзозлаш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эзгу анъанага айланган. 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Среда, 22 Март 2017 00:00

МДҲда энг бахтли мамлакат

Ҳар йили 20 мартда бутун сайёрамиз бўйлаб Халқаро бахт куни кенг нишонланади. Шуниси эътиборлики, БМТ Бош ассамблеяси таъсис этган мазкур сана айнан диёримизда ҳар бир инсон қалбида эзгулик чечаги ниш урган, Наврўз муносабати билан ўтказиладиган тантаналар авжига чиққан кунларга тўғри келади.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Қозоғистон Ўзбекистоннинг яқин қўшниси ва ишончли ҳамкоридир. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатдорликка асосланган ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Мамлакатимиз бўйлаб Наврўз сайиллари бўлиб ўтмоқда.

Қорли-қировли кунлар ортда қолди. Кўнгиллар кўклам суруридан яйрамоқда. Она замин узра баҳорий насим эса бошлади. Табиатда мўъжизавий уйғунлик кузатилмоқда: кечагина оппоқ қордан қадди-басти эгилган, қаҳратон совуқда дийдираган дов-дарахтлар бугун куртак ёзди. Нозик новдаларга гул битди, қийғос гуллаган боғлар капалак ва болариларга ошён бўлди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Саховатли қуёш ҳамалга шараф беришга чоғланган, барака буржи сари отланган шу кунларда юртимизда ажиб бир тароват, ўзгача бир шукуҳ ҳукмрон. Зеро, асрий анъаналаримиз, боқий қадриятларимиз эъзозланган дилбар диёримизда бу йилги Наврўз шодиёналари халқ сайли сифатида кенг нишонланмоқда.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ