XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 26 Апрель 2017

Олий таълим тизими замонавий ёндашувлар асосида ривожланади

Олий таълим мамлакатнинг эртанги тараққиётини белгилаб берадиган, жамият ҳаётининг барча жабҳасини ислоҳ этишда ҳал қилувчи вазифани бажарадиган омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам меҳнат бозорида рақобатдош, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, олий таълим тизими сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш ҳар бир мамлакат ижтимоий сиёсатининг асосий негизини ташкил этади.

Ўзбекистонни кейинги беш йилда тараққий топтириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Олий таълим тизимини 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш белгиланган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтада   матбуотда эълон қилинган “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлиб, тизимни янги сифат босқичига кўтаришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Қарор олий таълим тизимининг замон талаблари даражасида ривожланишига, соҳанинг юртимизда кечаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанглигини таъминлашга замин яратади. 

Маълумки, бугун юртимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий топтириш бўйича аниқ манзилли лойиҳалар, дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Мутлақо янгича талаб ва ёндашув асосида олиб борилаётган бу ўзгаришлар ҳудудлар ресурс ва имкониятларидан оқилона фойдаланиш, шаҳару қишлоқларни мутаносиб ривожлантириш, ёшлар учун иш ўринлари яратиш мақсадини кўзлайди.

Шу сабабли қарор билан олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни ҳудудлар ҳамда соҳалар бўйича жорий этилаётган дас-турларнинг талаб ва эҳтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларни комплекс тараққий топтириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш тизимни ислоҳ қилишдаги устувор вазифалар сифатида белгиланди.

Бу ёндашув олий таълим тизимининг меҳнат бозорига, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнига мослашувчанлигини ошириб, тизимда самарадорликни юксалтиришнинг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади. Чунки шу нарса аёнки, айрим йўналишлар бўйича тайёрланаётган кадрлар амалиётда ўз ўрнини топа олмай, бутунлай бошқа соҳаларда ишламоқда. Ўз навбатида, ҳудудларда, узоқ туманларда ташкил этилаётган корхоналарда, ижтимоий муассасаларда замонавий билим ва касбий кўникмаларга эга ёш йигит-қизларга талаб тобора ортиб бормоқда. Президентимиз қарорида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга изчил татбиқ қилиниши бу муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини беради. Зеро, унда мамлакатимиз раҳбари томонидан ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича конкрет параметр ва кўрсаткичларни ўз ичига олган манзилли ривожлантириш дастурлари тасдиқланди.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Профессор-ўқитувчилар, педагог ходимларнинг дунёқарашини, шахсий масъулияти ва ўз касбига бўлган муносабатини тубдан ўзгартирмасдан туриб, олий таълим тизимида ислоҳотлар самарадорлигига эришиш мушкул. Негаки, бундай кўламдаги ислоҳотларни амалга ошириш учун педагогик таркиб, илмий доиралар ҳамда олий ўқув юртлари раҳбарияти бутунлай янгича талаблар асосида иш олиб бориши лозим. Бинобарин, қарорда профессор-ўқитувчилар касб маҳоратини, педагог ходимларнинг малакасини ошириш, шунингдек, уларнинг хорижий ҳамкор олий ўқув юртларида малака ошириши, магистратура, докторантурада таълим олиши ҳамда республикамизнинг таянч олий ўқув юртлари қошида қайта тайёргарликдан ўтиши ва малака ошириши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Албатта, қарор билан олий таълим тизимида ўрта узоқ муддатга мўлжалланган принципиал ўзгаришлар рўёбга чиқарилади. Бу саъй-ҳаракатларнинг вақтида самарали бажарилиши ҳар биримиздан қатъий тартиб-интизом ҳамда шахсий масъулият талаб қилади. Биз, сенаторлар ҳам ушбу ҳужжат мазмун-моҳияти, ундан кўзланган мақсад-муддаони жойларда тарғиб қилиш, қарор билан тасдиқланган дастурлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш бўйича ишлар кўламини янада кенгайтиришимиз айни заруратдир. Қарорда белгиланган вазифалар ҳар биримизнинг ҳаётимизга, таъбир жоиз бўлса, келажагимизга дахлдор. Шундай экан, унинг ижросида сусткашликка йўл қўйишга ёки четда қараб туришга ҳаққимиз йўқ.

Исломиддин АБРОРОВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган