XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 25 Апрель 2017

Ёш ўзбек олими —  халқаро мукофот соҳиби

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг физика фани ўқитувчиси, профессор Ҳусниддин Олимов Халқаро Фанлар академияси (The World Academy of Science, TWAS)  мукофотига сазовор бўлган 22 нафар ёш олим қаторидан жой олди.

Айтиш жоизки, Ҳусниддин Олимовга мазкур мукофот сўнгги беш йилда физика фани бўйича чет эллардаги нуфузли журналларда чоп этилган мақолалари учун топширилди. Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев ва бошқалар мамлакатимизда илм-фан соҳаси ривожига қаратилаётган юксак эътибор юртимиз равнақига хизмат қилишини алоҳида -таъкидлашди. 

Ҳ. Олимов 2016 йил якунлари бўйича мазкур нуфузли мукофотни Ўзбекистондан қўлга киритган ягона номзоддир. Қайд этиш керакки, TWAS мукофоти дунёдаги 16 мамлакатдан қатнашган 22 нафар ёш олимга берилди. 

— Мана шундай нуфузли халқаро мукофот билан тақдирланганим, ўз навбатида, юртимиз илм-фани бутун дунёда яна бир бор эътироф этилганидан жуда хурсандман, — дейди ёш олим. — Ўзбекистон — иқтидорлар юрти. Шундай экан, вазифамиз буюк аждодларимизга муносиб издош бўлиб, Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшишдир.

Халқаро Фанлар академиясига 1983 йилда асос солинган. TWAS Бош офиси Италиянинг Триесте шаҳрида жойлашган. Академия ҳар йили дунё олимларига фан ва инжиниринг бўйича турли соҳалардаги тадқиқотлар учун грант ажратади. 

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган