XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари Фаровон ҳаёт завқи Фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди Олий таълим тизими замонавий ёндашувлар асосида ривожланади Умидбахш мулоқотлар, амалий лойиҳалар Илғор технологиялар, инновацион дастурлар электрон тижорат равнақида муҳим аҳамият касб этмоқда Ижтимоий йўналтирилган профессионал фаолият «Баҳор нафаси» 2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард ақш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида
  • 21 Апрель 2017

Амалиёт ва назария уйғунлиги

юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлашда устувор аҳамият касб этади

Юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш прокуратура органлари ходимларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Бунда, шубҳасиз, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, юридик кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ва прокуратура органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ташкил этилган учрашувда шулар ҳақида батафсил сўз юритилди. Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда видеоконференц-алоқа ёрдамида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари қатнашган мазкур тадбирда прокуратура органлари ходимларининг иши жуда катта масъулият ва фидойиликни талаб қилиши таъкидланди.

Талабаларга мамлакатимиз прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази (Call-марказ) фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўз навбатида, ёшлар Бош прокуратуранинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги, прокуратура органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини мувофиқлаштиришдаги роли, судларда ишлар кўрилишида прокурор ваколатлари, соҳа ходимларининг қонунчиликни тарғиб қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга ошираётган ишлари хусусида ҳам кенг маълумотга эга бўлди.

Айтиб ўтилганидек, бугун прокуратура органлари қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларнинг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, -фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик ҳуқуқий давлатни қарор топтириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ҳамда уни ишончли ҳимоялашда фаол иштирок этмоқда. Шу билан бирга, тегишли олий таълим муассасаларида юридик фанларни ўқитиш тизими такомиллаштирилиб, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тажрибали ходимлари машғулотлар олиб бораётгани ва бу ўз натижасини бераётгани қайд этилди.

Учрашувда юқори малакали кадрларни тайёрлашнинг янада самарали механизмларини жорий қилиш мақсадида Бош прокуратура, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўртасида юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. 

— Юридик кадрларни тайёрлашда амалиёт ва назария уйғунлигини таъминлаш жуда муҳим, — дейди Тошкент давлат юридик университети ректори Е. Каньязов. — Талабада амалдаги қонунчилик нормалари ҳақида чуқур билим билан бир қаторда, тизимли таҳлил ва қонун нормаларини тўғри қўллаш борасида етарли кўникмалар шаклланиши лозим. Меморандум ана шу мақсад ва вазифаларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Унга мувофиқ, талабаларнинг тизимда амалиёт ўташ имкониятлари янада кенгайди. Улар прокуратура органларининг назорат тадбирларида, амалий жараёнда бевосита қатнашиб, назарий билимларини мустаҳкамлайдилар.

Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. 

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган