XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 14 Апрель 2017

Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси

хизмат кўрсатиш сифати яхшиланишида муҳим аҳамиятга эга

Жаҳон тажрибасидан маълумки, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, энг асосийси, одамларнинг турмуш фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутади.

Шу боис Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш чоғида  мазкур соҳани сифат жиҳатидан ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилди. Бунинг самараси ўлароқ, у истиқлол йилларида иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш ва истеъмол соҳаларини ўзаро боғлаб турувчи етакчи соҳага айланди. 

Дарҳақиқат, товарларни истеъмолчиларга етказиб бериш асносида унга бўлган реал талабни, бозор конъюнктураси тўғрисидаги маълумотларни ишлаб чиқарувчиларга етказиш мазкур соҳадаги энг муҳим вазифа ҳисобланади. Бошқача айтганда, икки томонлама алоқани ўрнатиб, ўзаро мувофиқлаштириш йўли билан иқтисодиёт ривожига салмоқли ҳисса қўшади. 

Шу билан бирга, савдо тизими бозорга кириб келаётган маҳсулотларни саралаб, сифатсиз товарларни тўсиб қолади. Шунинг учун иқтисодиётда ушбу тармоқнинг роли ва мавқеи тобора ортиб бораётган ҳозирги шароитда етук мутахассислар тайёрлашни кўпайтириш зарурати юзага келмоқда.

Савдо соҳасида асосий меҳнат предмети товар экан, барча ишлар унга йўналтирилиши табиий. Шу сабабли асосий  мутахассис — товаршунос зиммасидаги масъулият янада ортади. Чунки улар товарнинг кимёвий таркиби, физик хусусиятлари, сифат кўрсаткичлари, фойдали жиҳатларини яхши билиши баробарида, уларни таснифлаш, саралаш, сақлаш, етказиб бериш, сотиш бўйича махсус  билимни ҳам пухта ўзлаштиради. Демак, бозор иқтисодиёти шароитида улгуржи, чакана, ярмарка ва ташқи савдолар, товарларни экспертиза қилиш, сертификатлаштириш ҳамда стандартлаштириш тизимларининг самарали фаолиятини ушбу мутахассиссиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам тегишли савдо корхоналари ва ташкилотларининг штатлар жадвалида “товаршунос” лавозимлари назарда тутилган. Бироқ ҳозирги кунда айрим коллежлардагина товаршунослар тайёрланаётгани соҳада кадрлар танқислигини юзага келтираётганидан кўз юмиб бўлмайди. Оқибатда баъзи савдо мажмуалари ва шохобчалари, бозорларда касбий саводсизлик туфайли давлат стандарти талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни сотиш ҳолатларига дуч келмоқдамиз. 

Бинобарин, савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини замонавий талаблар даражасида ташкил этиш, ривожлантириш, биринчи навбатда, юқори малакали кадрларга боғлиқ. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳар бир чиқишида фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини чуқурлаштириш, амалиётга янги технологияларни фаол жорий этиш зарурлигини таъкидлайди. Президентимизнинг  2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларга янгича мазмун бағишлаши, шубҳасиз. 

Ўрта малакали товаршунослар тайёрлаш билан бирга, олий ўқув юртларида олий малакали товаршунос, савдо иқтисодчиси, савдо бухгалтери каби мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Бу бозор иқтисодиётининг “ёввойи бозор” босқичи бутунлай барҳам топиб, савдо хизмати кўрсатиш сифати тубдан яхшиланишига мустаҳкам пойдевор яратади.

Ҳалим ҲАМРОЕВ, 

профессор.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Илм-фан ютуқлари Амалиёт ва назария уйғунлиги »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+